Ассалому алайкум! Жуда кўп қидирдим, ҳар хил саволларни ўқидим, фақат мен излаган савол чиқмади. Мени қийнаётган саволга жавоб тополмадим. Саволим шундан иборатки никоҳ ўқитиш ҳақида. Муллани эрим билан менга ўқиган никоҳига кўнглим тўлмади. Сабаби менинг исмим билан дадамни исмларини нотўғри айтдилар, яъни бошка исмлар билан ўқилди. Шу тўғрими? Илтимос тўлиқроқ тушунтириш беринг. Бу никоҳ ҳақиқий никоҳ ҳисобланадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Икки никоҳланувчи ҳозир бўлишса, никоҳ ўқувчи исмларни нотўғри айтсаю, никоҳланётганлар никоҳга рози бўлсалар, никоҳ тўғри бўлаверади. Бу ҳолатда эътиборга олинадиган нарса, никоҳланувчиларнинг никоҳга розилиги. Валлоҳу аълам