Ассалому алайкум! Устоз вақтингизни аямасдан билмаганимизни ўргатаётганингиз учун ташаккур. Менинг ёшим 19 да. Кеч бўлса ҳам Қуръонни ёд олиш ниятим бор эди. Лекин бир илмли опамлар «ёд олиш учун кеч қолдингиз. Энди қабул қилишингиз қийин бўлади» деяптилар. Аввало Аллоҳ учун, ота-онам розилиги учун ёд олмоқчи эдим. Ёдлай олармикинман? Қандай маслаҳат берасиз? Жавоб учун аввалдан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримни ёд олишни эрта кечи йўқ, Аллоҳдан мадад сўраб бошлайверинг. Мен ҳам 17 ёшимдан бошлаганман. Ёшликда ёдлаган кейинроқ ёд олишдан осонроқ бўлади деган мулоҳаза бор холос. Аксар саҳобалар ҳам катта ёшда ёд олишган