Ғуслда узун сочлар масаласи

02:31 / 09.03.2017 | Савол | 4782
Ассалому алайкум! Сочи узун аёл яқинликдан кейин ғусл қилаётганда сочини қай ҳолда ювиши керак? Яқинлик пайтида қай ҳолатда бўлиши керак? Бир ҳадисда айтилишича, йиғилган бўлса маълум бир қисми ювилар экан
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Ҳадиси шарифда «маълум бир қисми ювилади», дейилмаган. Жунубликдан аввал соч қандай ҳолатда бўлган бўлса ҳам, ғусл пайтида соч тагига сув етказилади. Сочи майда қилиб мустаҳкам ўрилган аёлларга енгиллик учун сочни ёзмай ғусл қилишга рухсат бор. Шунда ҳам сочнинг тагига сув тегиши шарт. Агар яқинлик пайтида сочлар майда ўрилмай, ёзилган ёки битта қилиб ўриб олинган бўлса, сочнинг бирор толасини ҳам қолдирмай ювиш шарт. Валлоҳу аълам.