Жуда ҳам қийин ҳолда қолдим

21:30 / 02.04.2017 | Савол | 1907
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа жавоб учун катта раҳмат, яна бир саволим бор эди. Эрим бу ҳақда ота- онасига айтмаслигимни тайинлаган агар айтиб қўйсам жавобинг ўзинг билан деганди. Бир куни кечки пайтда кетаётган эди, қаёққа кетяпсиз, қачон келасиз десам хеч қачон деганди. Росса қўрқиб кетиб дарров кириб қайнонамга айтиб қўйганман лекин эрим билмайди. Энди мен нима қилай жавоб дегани талоқ ўрнига ўтмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўша гапни айтганида нимани ният қилганини сўраш керак. Жавобинг ўзинг билан деганида талоқни ният қилганми ё бошқасиними? Шуни сўранг