Ташаккурнома

06:33 / 29.03.2020 | Mahmuda | 564
Ассалому алайкум! Ҳурматли Муслимаат.уз сайти ходимлари! Мана бир йилдан бери сизлар билан биргаман. Телеграмдаги саҳифангизни мунтазам кузатиб бораман. Уерда диний, психлогик, педагогик, оила ва жамият ҳақидаги мақолалардан ўқиб, билимларимни ошириб бораяпман. Ҳозирча уй бекаси бўлганлигим боис, сизлардан ўрганганларимни албатта фарзандларим билан амалий татбиқ этаяпман. Истардимки, барча аёллар ушбу саҳифаларда ёритилаётган мавзуларни ўқишса, амал қилишса. Икки жажжи қизалоқни онаси сифатида айтаманки, ушбу саҳифани нафақат биз ёш оналар, келинлар учун балки барча ёшдаги муслима аёлларимиз учун ғоятда фойдали деб биламан. Биз йўллаётган саволларимизга беъэтибор бўлмай, ўз вақтида жавоб бераётганингиздан беҳад шодмиз. Бунинг учун катта раҳмат деймиз. Муҳтарама устозимиз Одинахон опа Муҳаммад Содиқга ҳам ғойибона муҳаббат қўйдик. Уларни Аллоҳ йўлида қилаётган барча эъзгу амалларини ажр-мукофотларини олиш насиб этсин. Аллоҳ фаолиятингизни баракали қилсин. Яратганнинг Ўзи сизлардан рози бўлсин дея, Маҳмуда Муҳиддинова.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!  Аллоҳ сизни саломат қилсин! Сиз каби мухлиса ва фойдаланувчиларимиз борлигидан мамнунмиз.