Аёл аёлга ҳам номаҳрам ҳисобланадими?
21:34 / 02.04.2017 |
Савол |
1601
Ассалому алайкум! «Намоз ўқиган аёлга, намоз ўқимаган аёл номаҳрам кабидир» деб эшитган эдим. Қўшни рус аёл Вера опа, кўришганда қучоқлаб олиб, юзимиздан ўпиб кўришади. Агар номаҳрам бўлса, бу бизга гуноҳ бўладику, тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Намоз ўқимаганга эмас, муслима бўлмаган аёл муслимага номаҳрам кабидир. Бундай сўрашиб бўлмайди. Авратини кўрсатиб бўлмайди. Валлоҳу аълам