Аёлига ёлғон гапирса

21:35 / 02.04.2017 | Савол | 1401
Ассалому алайкум! Саволим: Мусулмон, ибодатли, ҳожи бир киши, иккита фарзанди, севиб яшаётган, унга ишонган, ибодатли муслима аёли бор бўла туриб, иккинчи бир номаҳрам аёлни ёқтириб қолиши шайтондан эмасми? Бу ишни аёлидан яширса, агар билиб қолса ҳар хил ноаниқ ёлғон гаплар ёки ҳийлалар ишлатса бўладими? Бу вақтинчалик бўлса, яъни эр у аёлни синаб кўриб, уйланганидан кейин аёлига айтмоқчи бўлса. Эркак аёлига «сендан бошқасини севмайман, бошқага уйланмайман, жаннатда фақат сен билан бирга бўлишни хоҳлайман» деб ваъда берган бўлсаю, кейин ваъдасини бузса бўладими? Қуръон ё ҳадисда биринчи хотинининг розилигисиз, унинг қалбига озор бериб, алдаб ҳам «уйлансанг бўлади» деган далил борми? «Хотиндан розилик керакмас» демоқда, аммо севган тақволи эр қандай қилиб аёли қалбига бир умрга озор бериб, яшаши мумкин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳамма тўғри бўлиши керак. Ҳамма ўзи учун жавобгар. Саволларингизга жавобни ўзингиз биласиз. Аммо бундай можароларда икки томонни эшитиш керак. Валлоҳу аълам