Ассалому алайкум! Кўпинча сажда қилаётган пайтимда хаёлимга турли аҳмоқона, мутлақо жирканч хаёллар келади. Мана шу хаёллар нега айнан сажда пайтида кўпаяди. Буларнинг сабаби нима?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иймонингиз синалмоқда. Иймонингиз кучайиб борётганини сезган шайтон васваса қилиб сизга тўсиқ бўлмоқчи бўлади. Сизни енгишга ҳаракат қилади. Сиз уни енгиб ўтсангиз, бу ҳолатлар қолмайди, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!