Уйқу ҳолати

16:50 / 29.03.2020 | ominaxon | 635
Ассалому алайкум! Ухлаганимда ерга қараб ухлайман (яъни корин билан ерга қараб ).Бу жоиз эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қоринни ерга қилиб ётишдан қайтарилган.
عَنِ ابْنِ طِخْفَةَ الغِفَارِيِّ، أَنَّ أَبَاهُ أَخْبَرَهُ، أَنَّهُ كَانَ مِنْ أَصْحَابِ الصُّفَّةِ، قَالَ: بَيْنَا أَنَا نَائِمٌ فِي الْمَسْجِدِ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ، أَتَانِي آت، وَأَنَا نَائِمٌ عَلَى بَطْنِي، فَحَرَّكَنِي بِرِجْلِهِ، فَقَالَ: «قُمْ، هَذِهِ ضَجْعَةٌ،  قَائِمٌrيُبْغِضُهَا اللهُ»، فَرَفَعْتُ رَأْسِي، فَإِذَا النَّبِيُّ  عَلَى رَأْسِي.
Ибн Тихфа Ғифорийдан ривоят қилинади:
«Унга отасининг хабар беришича, у суффа соҳибларидан бўлган ва қуйидагиларни айтган:
«Туннинг охирида масжидда ухлаб ётган эдим, биров олдимга келди. Мен юзтубан ётган эдим. У мени оёғи билан туртиб:
«Тур, бу Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган ётиш», деди.
Бошимни кўтариб қарасам, тепамда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турган эканлар».
Аммо осмонга қараб ётиш тўғрисида айтган гапларингиз асоссиз.
عَنْ عُبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ، عَنْ عَمِّهِ — هُوَ عَبْدُ اللهِ بْنُ زَيْدٍ بْنِ عَاصِمٍ الْمَازَنِيُّ — قَالَ: رَأَيْتُهُ — قُلْتُ لاِبْنِ ؟ قَالَ: نَعَمْ — مُسْتَلْقِيًا وَاضِعًا إِحْدَىrعُيَيْنَةَ: النَّبِيَّ  رِجْلَيْهِ عَلَى الأُخْرَى.
Уббод ибн Тамимдан, у амакиси(Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим Мозаний)дан ривоят қилинади:
«Ул зотни кўрдим», деган эди, мен Уяйнага: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламними?» дедим. У: «Ҳа, чалқанча тушиб, бир оёқларини иккинчисининг устига қўйиб ётганларини», деди».
Ўнг ённи босиб ётиш суннатга мувофиқдир. Валлоҳу аълам!