Илтимос маслаҳат беринг!

11:40 / 02.04.2017 | Савол | 1158
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум азизлар! Аллоҳ таолога хамду санолар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуру салавотлар бўлсин. Мен сизлардан сўрамоқчи бўлган нарсам шуки, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Бахтиёр оила» деб номланган китоблари нашрдан чиқарилган эди. Шу китобни бир дўстимнинг қўлида кўриб, бир икки вароқ ўқидим ва менга жуда ёқди ва қанчага қаердан сотиб олганини сўрадим. У Чор-су бозори ёнидаги китоб дўконларини тушунтирди ва 23 000 (йигирма уч минг) сўмга олганини айтди. Мен ўша дўконга бориб сўрасам, афсуски унинг нархини 3,5 бароварга ошириб 90000 (тўқсон минг) сўм этиб белгилаб қўйишибти. Шу иш тўғрими? Мен китобни сотиб ола олмадим. Интернетдан ҳам қидириб топишни уддасидан чиқмадим. Сабаби телефон коди орқали кўчириб олиш мумкин экан, лекин Ўзбекистоннинг телефон кодлари у ерга киритилмаган. Мен шу китобни уйимдан жой олишини истардим. Маслаҳат беринг, қаердан сотиб олсам бўлади?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Бундай ачинарли ҳолат Ҳазратимизнинг даврларида ҳам бор эди ва бу ишга бизнинг алоқамиз йўқ. Айни шу кунларда сиз айтган китоб қайта чоп қилинмоқда ва тез кунларда сотувга чиқиб қолади, ин шаа Аллоҳ. Сиз бизнинг дўконларимиздан олинг. Чилонзор ва чорсуда ўз дўконларимиз бор ва у ерларда китоб ўз нархида сотилади