Қайни ука билан бир уйда яшаш

02:51 / 31.03.2020 | Хилола Ахмедова | 962
Ассалому алайкум! Биз бир хонадонда қайни укаларим, овсинлар бирга яшаймиз. Бир хонтахтада овқатланамиз. Уйда уй-юмушлар қилаётганимда ҳижоб киёлмайман. Лекин лозим, калтароқ кўйлакда юраман. Шунака юришим ва бирга ўтириб овқатланишимиз жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайиноға ва қайинилар номаҳрамдир. Улар билан худди бошқа номаҳрамлар билан бўлгандек муносабатда бўлиш керак. Алоҳида ўтириб таомланиш ва уларнинг олдиларида авратларни ёпиш керак.  Валлоҳу аълам!