Ассалому алайкум! Ҳар доим ҳайз бўлишимдан олдин ва кейин жигарранг суюқлик келади, баъзан ғусл қилиб намозимни ўқиганимдан кейин ҳам келади. Шундан яна таҳорат олиб намоз ўқисам бўладими ёки ғусл қилишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!