Ассалому алайкум! Ҳозир ҳомиладорман. Айрим сабабларга кўра озгина хуррак отадиган бўлиб қолдим. Бир икки шунақа ҳолат юз берди. Ҳўжайиним турткилаб уйғотиб, бошқа ёқда ётишимни айтиб чиқазиб юбордилар. Шундан бери ёнларига киргим келмайди. Ўзлари алоҳида ётишни яхши кўрадилар. Иложи бўлса маслаҳат берсангиз!
– Ва алайкум ассалом! Хурракдан халос бўлиш чораларини кўриб, жойингизни бошқа қилманг. Эрнинг кўнглига қаранг, ора совуб кетмасин. Кейин надомат бўлиб қолмасин. Уни ўзингизга жалб қилинг, савоб оласиз. Валлоҳу аълам!