Қиссалар ҳақида

23:42 / 03.04.2020 | Shohista | 646
Ассалому алайкум! Ҳозирда чет элдаман. Интернетдан китоб олиб ўқияпман. Яқинда Носируддин Рабғузийнинг “Қиссасул анбиё” деган қиссаларини ўқий бошладим. Ушбу қиссада келтирилган маълумотлар тўғрими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу китобни билмайман. Аммо Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларинга мансуб Ҳадис ва ҳаёт туркумининг Анбиёллар қиссасига бағишланган 20 жузини тавсия қилишим мумкин. (Ҳилол.твда ҳам бериб бориляпти суҳбати.)  Валлоҳу аълам!