Ассалому алайкум! Менга турмуш ўртоғим маҳр бермаганлар. Никоҳ ўқилаётган пайтда менга “закс узугини сенга маҳр сифатида бераман”, деганларида “йўқ, менга у узук керак эмас, менга кейин олиб берасиз маҳр”, десам “хўп” деганлар. Никоҳ пайтида “маҳрни биз ўзимиз келишиб олдик”, деб айтганлар. Мана орадан 6 йил ўтди. “Маҳр бермагансиз берасиз”, деб айтсам “сенга мен никоҳ пайтида бериб бўлганман, энди ҳеч қандай маҳр бермайман сенга” деб айтдилар. Мен аниқ эслайман менга ҳеч қачон маҳр бермаганлар. Маҳрни олмасам хўжайнимга гуноҳ бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ўз истагингиз ва розилигингиз билан маҳрингиздан кечган бўлсангиз, эрингиз гуноҳкор бўлмайди. Аммо сиз талаб қилиб турган бўлсангиз-у, у бермаса, унда гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!