Ассалому алайкум! Қазо намозларини Хуфтон намозидан олдин ўқиш керак деб эшитганман. Қазо намозига азон айтиладими? Шу айтилган азон Хуфтон намозига ҳам ўтадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом!Агар бир ўқишда бир кунликни ўқисангиз ҳаммаси учун бир мартта айтиш кифоя, қолганларига такбири иқомат кифоя. Айтилиш тартиби масжидларда айтилганидек оддий. Аёллар азон ҳам, такбир ҳам айтишмайди. Валлоҳу аълам!