Ассалому алайкум! Уйимиздагилар бозорлик қилишганида бир неча хил маҳсулотлар билан бирга колбаса ҳам олиб келишганди. Аммо орада 3-4 соат ўтиб, яъни ҳамма олиб келинган нарсалар жойланиб бўлганидан сўнг билмай чўчқа гўшти қўшилган колбаса олиб қўйишганини билиб қолдик. Уни дарҳол ташлаб юбордик. Алҳамдулиллаҳ ҳали кесиб ҳам улгирмагандик, аммо у билан ёнма-ён олиб келинган маҳсулотларни қандай поклаш керак? Уни ушлагандан сўнг, бошқа егуликлар ёки сумка, ҳамён, машина калити каби нарсалар ҳам ушланган бўлиши мумкин.
– Ва алайкум ассалом! Колбасаларнинг одатда усти ёпиқ бўлади. Шубҳа тушган нарсаларни ювиб юбориш кифоя. Валлоҳу аълам!