Келин уйига бориши

02:36 / 07.04.2020 | Taxmina | 1872
Ассалому алайкум! Мени турмуш қурганимга яқинда 6 ой бўлади. Қайнота-қайнонам билан яшайман. Шу вақт давомида 3 мартта уйимга ётишга бордим. Қайнотамдан рухсат олишим керак уйимга боришим учун. Бу қанчалик тўғри? Эрим “ота-онамдан сўра” дейдилар. Менга ким рухсат бериши жоиз, эримми ёки қайнотам?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Аслида эрингиз рухсат бериши керак. Лекин у буни ота-онасига ҳавола қилса, ота-онасидан сўрайсиз. Чунки ҳурматан ота-онасига ҳавола қилиши жоиз. Маъруф иш бўлганидан кейин сиз унга итоат қиласиз.  Валлоҳу аълам!