Ассалому алайкум! Бир ҳайдовчи одам мени манзилимга ташлаб қўйганда улардан қарздор бўлиб қолган эдим. У ҳайдовчини умуман танимайман. Қарзимни қандай узсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом!
Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса номидан садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади.
Валлоҳу аълам!