– Ва алайкум ассалом! Гап эшитиш мақсадида ҳаракат қилмаган бўлсангиз, ўзи шундай эшитилиб турса, гуноҳ бўлмайди. Имкон қадар эшитмасликка ҳаркат қилинг. Чунки бу гаплардан хайр йўқ. У гапларни ўзингизга олманг. Агар чин бўлса, айбларни Аллоҳ кечирсин. Агар йўқ нарсалар бўлса, демак, гапларнинг сизга алоқаси йўқ. Бу гаплар сизнинг гуноҳларингизга каффорот бўлади. Кўнглингизга олманг. Валлоҳу аълам!