– Ва алайкум ассалом! Аслида сизни уй билан таъминлаш эрингизнинг вазифаси. Лекин қайнона марҳамат кўрсатиб сизни болаларингиз билан ҳайдамаслиги керак эди. Агар ижарада турган бўлсанглар ва эрингиз таъминлаётган бўлса, бу шаръан дуруст. Эрингиз тез-тез ота-онасидан хабар олиб турсин. Уларга яхшилик қилсин. Сиз бунга уни ундаб туринг. Болалардан сал қўлингиз бўшаб қолса сиз ҳам хизматларида бўлишингизни айтинг. Ҳозирги вазият сал нозикроқ. Имкон қадар ота-она билан бўлган алоқани сақлаб қолинглар. Сиз ҳам оғринмай уларга яхши муносабатда бўлаверинг. Эрингизга тушкунликни кўрсатманг. Иншааллоҳ ҳаммаси изига тушиб кетади. Катталар ўзлари уялиб қолишади. Эрингизнинг кўнглига қараб туринг. Валлоҳу аълам!