– Ва алайкум ассалом!
Шарафли шаъбон ойида фазилати улуғ ва муборак бир кеча бор.
عَن عَطاء بن يَسار قَالَ: ما مِن لَيلَةٍ بَعدَ لَيلَةِ القَدرِ أَفضَلُ مِن لَيلَةِ النِّصفِ مِن شَعبانَ يَنزِلُ الله تَبارَكَ وَ تَعَالَى إِلى السَّماءِ الدُّنيا فّيغفِرُ لِعِبادِهِ كُلِّهِم إِلا لِمُشرِكٍ أَو مُشاحِنٍ أو قَاطِعِ رَحمٍ فِيا مَن أُعتِقَ فِيها مِن النَّارِ هَنيئاً لَكَ المِنحَةُ الجَسِيمَةُ وَ يا أَيُّها المَردُودُ فِيها جَبَّرَ الله مُصِيبَتَكَ هَذِه فَإنَّها مُصِيبَةٌ عَظِيمَةٌ.
Ато ибн Абу Ясор раҳматуллоҳи алайҳ (ваф. 103/722) бу ҳақда шундай деганлар:
“Қадр кечасидан кейин бирор кеча шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидан афзал эмас. Аллоҳ таоло дунё осмонига тушиб, барча бандаларини мағфират қилади. Мушрик ёки хусуматчи ёки силаи раҳмни узгувчи бундан мустаснодир. У(кун)да кимки дўзахдан озод бўлса, улуғ ҳадия сенга муборак бўлсин. Эй, у(кун)да (ноумид)қайтарилган! Аллоҳ таоло бу мусибатингни тузатсин. Чунки, у улкан мусибатдир”[1].
________________________________________
Бу кечанинг бир неча номлари бор:
1. Лайлатул муборока – баракали кеча;
2. Лайлатур роҳмаҳ – Аллоҳ таолонинг хос раҳмати ёғиладиган кеча;
3. Лайлатус сок – рўйҳатга олиш кечаси;
4. Лайлатул бароъа – дўзаҳдан қутилиш етадиган ва озод бўлинадиган кеча.
Урфда унга бароат кечаси дейилади. Бароъат сўзи араб тилида озод бўлиш, нажот топиш деган маъноларни англатади. Чунки, у кечада Аллоҳ таолонинг раҳмати сабабли беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар. Шунинг учун у кечани “бароат кечаси” дейилади. Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасига тўғри келади. Ҳадиси шарифларда у кечанинг улкан фазилати ва хусусиятлари зикр қилинган. Дастлаб, бу борадаги ҳадисларни сўнгра ҳадислардан чиқариб олинган ҳукм ва масалаларни келтирамиз.
У кечада нима бўлади?
وَعَن عَائِشَةَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: " هَل تَدرِينَ مَا فِي هذِه اللَّيلة؟ " يَعنِي لَيلَةَ النِّصفِ مِن شَعبَانَ قَالَت : مَا فِيهَا يَا رَسُولَ اللهِ فَقَالَ : "فِيهَا أَن يُكتَبَ كُلُّ مَولُودِ بَنِي آدَمَ فِي هذِهِ السَّنَةِ وَفِيهَا أَن يُكتَبَ كُلُّ هَالِكٍ مِن بَنِي آدَمَ فِي هذِهِ السَّنَةِ وَفِيهَا تُرفَعُ أَعمَالُهُم وَفِيهَا تُنزَلُ أَرزَاقُهُم".
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу кечада (яъни шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида)нималар бўлишини биласизми?” дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо:
“Эй, Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?”дедилар.
У зот:
“Ун(кеча)да Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва ун(кеча)да уларнинг аммаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади” дедилар”[2].
وَقَالَ عَطاءُ بنُ يَسارٍ: إذَا كَانَ لَيلَةُ النِّصفِ مِن شَعبَانَ دُفِعَ إِلَى مَلَكِ الموتِ صَحِيفَةٌ، فَيُقَالُ: إِقبِض مَن فِي هذِهِ الصَّحِيفَةِ، فَإِن العَبدَ لَيَغرِسُ الغَرَاسَ، وَيَنكِحُ الأَزوَاجَ، وَيَبنِي البُنيَانَ، وَأَنَّ إسمَهُ قَد نُسِخَ فِي الموتَى مَا يَنتَظِرُ بِهِ مَلَكُ الموتِ إِلَّا أَن يُؤمَرَ بِهِ، فَيَقبِضُهُ.
Ато ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ:
“Шаъбондан ўн бешинчи кеча бўлганида ўлим фариштасига бир саҳифа берилиб:
“Бу саҳифадаги кишиларнинг жонларини олгин!” дейилади. Банда дарахт экади, уйланади, бино қуради ваҳоланки унинг исми вафот етгувчилар сафига киритиб қўйилган бўлади. Ўлим фариштаси буйруқни кутади. У берилиши билануни қабз қилади”[3].
عَن عُثمَانَ بنِ أبي المغِيرَةِ بنِ الأَخنَسِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "تُقطَعُ الآجَالُ مِن شَعبَانَ إِلى شَعبَانَ، حَتَّى أَنَّ الرَّجُلَ لَيَنكِحُ، وَيُولَدُ لَهُ وَقَد خَرَجَ إِسمُهُ فِي الموتَى".
Усмон ибн Муҳаммад ибн Муғийра ибн ал-Ахнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Шаъбондан кейинги шаъбонгача ажаллар (умрлар)белгиланади. Ҳатто киши уйланиб фарзанд кўради. Ваҳоланки, унинг исми вафот этгувчилар сафига киритиб қўйилган бўлади” дедилар”[4].
عن راشد بن سعد أنَّ النبي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: فِي لَيْلَةِ النَّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ يُوحِي الله إِلَى مَلَكِ المَوْتِ بِقَبْضِ كُلَّ نَفْسٍ يُرِيدُ قَبْضَهَا فِي تِلْكَ السَّنَةِ.
Рошид ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида Аллоҳ таоло ўлим фариштасига ўша йилда қабз қилишни ирода қилган ҳар бир жонни қабз қилишга ваҳий қилади” дедилар”[5].
Бароъат кечасида Аллоҳ таолони дунё осмонига нузул қилиб, баъзи кишилардан ташқари барчани мағфират қилиши
عَن أَبِي بَكرٍ عَنِ النَّبِي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَنزِلُ اللهُ إِلى السَّماءِ الدُّنيا لَيلَةَ النِّصفِ مِن شَعبَانَ فَيَغفِرُ لِكُلِّ شَيءٍ إِلَّا رَجلٌ مُشرِكٌ أَو رَجلٌ فِي قَلبِهِ شَحنَاءُ.
Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Шаъбондан ўн бешинчи кечада Аллоҳ таоло дунё осмонига тушиб, мушрик ва хусуматчидан ташқари барчани мағфират қилади” дедилар”[6].
عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ فَقَدْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ لَيْلَةٍ فَخَرَجْتُ فَإِذَا هُوَ بِالْبَقِيعِ رَافِعٌ رَأْسَهُ إِلَى السَّمَاءِ فَقَالَ لِي أَكُنْتِ تَخَافِينَ أَنْ يَحِيفَ اللَّهُ عَلَيْكِ وَرَسُولُهُ قَالَتْ قُلْتُ ظَنَنْتُ أَنَّكَ أَتَيْتَ بَعْضَ نِسَائِكَ فَقَالَ إِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ يَنْزِلُ لَيْلَةَ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا فَيَغْفِرُ لِأَكْثَرَ مِنْ عَدَدِ شَعَرِ غَنَمِ كَلْبٍ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Бир кеча мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни йўқотиб қўйиб, (ташқарига) чиқдим. Қарасам, у зот Бақеъ қабристонида эканлар. У зот:
“Аллоҳ ва Унинг Расули сенга адолатсизлик қилади деб қўрқдингми?” дедилар.
Мен:
“Аёлларингизнинг баъзиси олдига келдингизмикан деб ўйлабман” дедим.
У зот:
“Шаъбондан ўн бешинчи кечада Аллоҳ таборака ва таоло дунё осмонига тушиб, Калб қабиласининг қўйларининг жунларидан кўпроқ кишиларни мағфират қилади” дедилар”[7].
Бароат кечасида Аллоҳ таоло махлуқотларига раҳмат назари билан қарайди ва унинг барокоти сабабли бир неча кишилардан ташқари барча мағфират қилинади
عَنْ أَبِي مُوسَى الْأَشْعَرِيِّ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِنَّ اللَّهَ لَيَطَّلِعُ فِي لَيْلَةِ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ فَيَغْفِرُ لِجَمِيعِ خَلْقِهِ إِلَّا لِمُشْرِكٍ أَوْ مُشَاحِنٍ.
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таоло Шаъбондан ўн бешинчи кечада раҳмат билан назар қилиб, мушрик ёки хусуматчидан бошқа махлуқотларининг барчасини мағфират қилади” дедилар”[8].
عَن مُعاذٍ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى الله عَلَيه وسَلم ، قال : يَطَّلِعُ الله عَزّ وجَلّ إِلَى خَلقِهِ لَيلَة النِّصفِ مِن شَعبان ، فَيَغفِرُ لِجَمِيعِ خَلقِهِ إِلاّ لِمُشرِكٍ أَو مُشاحِنٍ.
Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ азза ва жалла Шаъбондан ўн бешинчи кечада махлуқотларига (хос раҳмати ила) назар қилади ва жамики махлуқотларини мағфират қилади. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир”, дедилар”[9].
عَنْ أَبِي ثَعْلَبَةَ الْخُشَنِيِّ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ، قَالَ : إِذَا كَانَ لَيْلَةُ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ اطَّلَعَ اللَّهُ إِلَى خَلْقِهِ ، فَيَغْفِرُ لِلْمُؤْمِنِينَ وَيُمْلِي لِلْكَافِرِينَ ، وَيَدَعُ أَهْلَ الْحِقْدِ لِحِقْدِهِمْ حَتَّى يَدَعُوهُ.
Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлганида Аллоҳ таоло махлуқотларига раҳмат назари билан қарайди. Мўминларни мағфират қилиб, кофирларга муҳлат беради ва гина аҳлини ўз гиналаридан воз кечмагунларича тарк қилади” дедилар”[10].
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: يَطَّلِعُ اللهُ ، عَزَّ وَجَلَّ ، إِلَى خَلْقِهِ لَيْلَةَ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ ، فَيَغْفِرُ لِعِبَادِهِ ، إِلاَّ لاِثْنَيْنِ : مُشَاحِنٍ ، وَقَاتِلِ نَفْسٍ.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ азза ва жалла Шаъбондан ўн бешинчи кечада махлуқотларига қараб, бандаларини мағфират қилади. Магар икки (тоифа) кишилар бундан мустаснодирлар.(Улар) Хусуматчи ва (ноҳақ) одам ўлдирувчи” дедилар”[11].
عَنْ أبي هريرة قَالَ قَالَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ إذا كان ليلة النصف من شعبان يغفر الله لعباده إلا لمشرك أو مشاحن ".
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлганида Аллоҳ таоло бандаларини мағфират қилади. Магар мушрик ёки хусуматчи бундан мустаснодир” дедилар”[12].
عَنْ عَوْفٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم : يَطَّلِعُ اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى عَلَى خَلْقِهِ لَيْلَةَ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ ، فَيَغْفِرُ لَهُمْ كُلِّهِمْ إِلاَّ لِمُشْرِكٍ أَوْ مُشَاحِنٍ.
Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси Аллоҳ таоло Ўз махлуқотларига раҳмат назари билан қараб, мушрик ва қалбида гинаси бор кишидан бошқаларнинг барчасини мағфират қилади” (Баззор ривояти).
عَنْ كَثِيرِ بْنِ مُرَّةَ الْحَضْرَمِيِّ: عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: " فِي لَيْلَةِ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ يَغْفِرُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ لِأَهْلِ الْأَرْضِ إِلَّا الْمُشْرِكَ وَالْمُشَاحِنَ " .
Касир ибн Мурра ал-Ҳазрамий:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси Аллоҳ азза ва жалла ер аҳлини мағфират қилади. Мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир” дедилар”[13].
Бароат кечасида бир нидо қилувчининг нидо қилиши
عَنْ عُثْمَانَ بْنِ أَبِي الْعَاصِ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: " إِذَا كَانَ لَيْلَةُ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ نَادَى مُنَادٍ: هَلْ مِنْ مُسْتَغْفِرٍ فَأَغْفِرَ لَهُ، هَلْ مِنْ سَائِلٍ فَأُعْطِيَهُ فَلَا يَسْأَلُ أَحَدٌ شَيْئًا إِلَّا أُعْطِيَ إِلَّا زَانِيَةٌ بِفَرْجِهَا أَوْ مُشْرِكٌ "
Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Шаъбондан ўн бешинчи кеча бўлганида (Аллоҳ таоло томонидан бир) нидо қилувчи: “Мағфират сўрагувчи борми уни мағфират қилсам, Сўрагувчи борми унга берсам” деб, нидо қилади. Фаржи билан зино қилгувчи аёл ёки мушрикдан ташқари ким нимани сўраса, (сўраган нарсаси) унга берилади” дедилар”[14].
Бароат кечасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабристонга ташриф бюришлари
قَالَتْ عَائِشَةُ: دَخَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَوَضَعَ عَنْهُ ثَوْبَيْهِ ثُمَّ لَمْ يَسْتَتِمَّ أَنْ قَامَ فَلَبِسَهُمَا فَأَخَذَتْنِي غَيْرَةٌ شَدِيدَةٌ ظَنَنْتُ أَنَّهُ يَأْتِي بَعْضَ صُوَيْحِباتِي فَخَرَجْتُ أَتْبَعَهُ فَأَدْرَكْتُهُ بِالْبَقِيعِ بَقِيعِ الْغَرْقَدِ يَسْتَغْفِرُ لِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَالشُّهَدَاءِ، فَقُلْتُ: بِأَبِي وَأُمِّي أَنْتَ فِي حَاجَةِ رَبِّكَ، وَأَنَا فِي حَاجَةِ الدُّنْيَا فَانْصَرَفْتُ، فَدَخَلْتُ حُجْرَتِي وَلِي نَفَسٌ عَالٍ، وَلَحِقَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: " مَا هَذَا النَّفَسُ يَا عَائِشَةُ ؟ "، فَقُلْتُ: بِأَبِي وَأُمِّي أَتَيْتَنِي فَوَضَعْتَ عَنْكَ ثَوْبَيْكَ ثُمَّ لَمْ تَسْتَتِمَّ أَنْ قُمْتَ فَلَبِسْتَهُمَا فَأَخَذَتْنِي غَيْرَةٌ شَدِيدَةٌ، ظَنَنْتُ أَنَّكَ تَأْتِي بَعْضَ صُوَيْحِباتِي حَتَّى رَأَيْتُكَ بِالْبَقِيعِ تَصْنَعُ مَا تَصْنَعُ، قَالَ: " يَا عَائِشَةُ أَكُنْتِ تَخَافِينَ أَنْ يَحِيفَ اللهُ عَلَيْكِ وَرَسُولُهُ، بَلْ أَتَانِي جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلَامُ، فَقَالَ: هَذِهِ اللَّيْلَةُ لَيْلَةُ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ وَلِلَّهِ فِيهَا عُتَقَاءُ مِنَ النَّارِ بِعَدَدِ شُعُورِ غَنَمِ كَلْبٍ، لَا يَنْظُرُ اللهُ فِيهَا إِلَى مُشْرِكٍ، وَلَا إِلَى مُشَاحِنٍ ، وَلَا إِلَى قَاطِعِ رَحِمٍ، وَلَا إِلَى مُسْبِلٍ ، وَلَا إِلَى عَاقٍّ لِوَالِدَيْهِ، وَلَا إِلَى مُدْمِنِ خَمْرٍ " قَالَ: ثُمَّ وَضْعَ عَنْهُ ثَوْبَيْهِ، فَقَالَ لِي: " يَا عَائِشَةُ تَأْذَنِينَ لِي فِي قِيَامِ هَذِهِ اللَّيْلَةِ ؟ "، فَقُلْتُ: نَعَمْ بِأَبِي وَأُمِّي، فَقَامَ فَسَجَدَ لَيْلًا طَوِيلًا حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ قُبِضَ فَقُمْتُ أَلْتَمِسْهُ، وَوَضَعْتُ يَدِي عَلَى بَاطِنِ قَدَمَيْهِ فَتَحَرَّكَ فَفَرِحْتُ وَسَمِعْتُهُ يَقُولُ فِي سُجُودِهِ: " أَعُوذُ بِعَفْوِكَ مِنْ عِقَابِكَ، وَأَعُوذُ بِرِضَاكَ مِنْ سَخَطِكَ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْكَ، جَلَّ وَجْهُكَ، لَا أُحْصِي ثَنَاءً عَلَيْكَ أَنْتَ كَمَا أَثْنَيْتَ عَلَى نَفْسِكَ "، فَلَمَّا أَصْبَحَ ذَكَرْتُهُنَّ لَهُ فَقَالَ: " يَا عَائِشَةُ تَعَلَّمْتِهُنَّ ؟ "، فَقُلْتُ: نَعَمْ، فَقَالَ: " تَعَلَّمِيهِنَّ وَعَلِّمِيهِنَّ، فَإِنَّ جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَّلَامُ عَلَّمَنِيهِنَّ وَأَمَرَنِي أَنْ أُرَدِّدَهُنَّ فِي السُّجُودِ".
Оиша розияллоҳу анҳо дедилар:
“Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам олдимга кириб кийимларини ечдилар, кўп ўтмай туриб, кийимларини қайта кийдилар. Рашким тутди ва у зот кундошларимнинг баъзисиникига кетиб қолдилармикин деган ҳаёлга бордим. (Ҳужрамдан)Чиқиб, у зотнинг орқасидан эргашдим. У зотни Бақиъул ғорқодда топдим. У зот мўмину мўмина ва шаҳидлар ҳаққига мағфират сўраётган эдилар. Дилимда: “Ота-онам сизга фидо бўлсин! Сиз Роббингиз иши билан экансизу, мен эса, дунё иши билан овора эканман” дедим. Ортимга қайтиб хансираган ҳолатда ҳужрамга кирдим. Расулуллоҳ орқамдан етиб келиб: “Бу нима нафас олиш, эй Оиша!” дедилар. Мен: “Ота-онам сизга фидо бўлсин! Ҳузуримга кириб кийимингизни ечдингиз, кўп ўтмай кийимингизни қайта кийдингиз. Шунда қаттиқ рашким келди. Кундошларимнинг баъзисиникига кеттингизмикин деган хаёлга бордим. Ниҳоят, сизни Бақиъ қабристонида нима қилаётганингизни кўрдим. У зот: “Эй, Оиша! Аллоҳ ва Унинг Расули сенга адолатсизлик қилишидан қўрқдингми? Аслида Жаброил алайҳис салом келиб: “Бу кеча шаъбоннинг ўн бешинчиси. Бу кечада Аллоҳ таоло Калб қабилсаи қўйларининг жунларини ададича кишиларни дўзахдан озод қилади. Лекин бу кечада Аллоҳ таоло мушрик, қалбида гинаси бор, қариндош-уруғ ришталарини узгувчи, пойчасини ошиғидан тушуриб юргувчи, ота-онасига оқ бўлган, ароқ ичишни одат қилган кишиларга раҳмат назари билан қарамайди” дедилар”. Сўнг кийимларини ечиб: “Эй, Оиша! Бу кечани бедор ўтказишга менга изн берасизми” дедилар. Мен: “Майли, ота-онам сизга фидо бўлсин” дедим. У зот ўринларидан турдилар ва узоқ сажда қилдилар. Ҳатто, мен у зотнинг руҳлари қабз қилиндимикин деб ўйладим. Ушлаб кўриш учун ўрнимдан турдим ва қўлимни оёқлари остига қўйдим. У зот ҳаракатландилар. Ҳурсанд бўлиб кетдим. Мен у зотнинг саждада: “аъузу би афвика мин иъқобик ва аъузу биризока мин сахотик ва аъузу бика минка жалла важҳука ла уҳсий санаан алайка анта камаа аснайта алаа нафсика” деяётганларини эшитдим. Тонг отгач уларни у зотга зикр қилган эдим. У зот: “Эй, Оиша! Уларни ўрганиб олдингизми” дедилар. Мен: “Ҳа” дедим. У зот: “Уларни ёдлаб олинг ва (ўзгаларга) ўргатинг. Чунки, Жаброил алайҳиссалом уларни менга ўргатиб, саждада такрор-такрор ўқишимга амр қилдилар” дедилар”[15].
Дуонинг таржимаси: Сенинг афвинг ёрдами ила иқобингдан паноҳ сўрайман. Сенинг розилигин ёрдами ила ғазабингдан паноҳ сўрайман. Сенинг ёрдаминг ила Сендан паноҳ сўрайман. Важҳинг улуғ бўлди. Сенга санони ҳисоблай олмайман. Сен Ўзингга-Ўзинг сано айтганинг кабисан.
عَنِ الْعَلَاءِ بْنِ الْحَارِثِ، أَنَّ عَائِشَةَ، قَالَتْ: قَامَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنَ اللَّيْلِ يُصَلِّي فَأَطَالَ السُّجُودَ حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ قَدْ قُبِضَ، فَلَمَّا رَأَيْتُ ذَلِكَ قُمْتُ حَتَّى حَرَّكْتُ إِبْهَامَهُ فَتَحَرَّكَ، فَرَجَعْتُ، فَلَمَّا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنَ السُّجُودِ، وَفَرَغَ مِنْ صَلَاتِهِ، قَالَ: " يَا عَائِشَةُ أَوْ يَا حُمَيْرَاءُ ظَنَنْتِ أَنَّ النَّبِيَّ خَاسَ بِكِ ؟ "، قُلْتُ: لَا وَاللهِ يَا رَسُولَ اللهِ وَلَكِنِّي ظَنَنْتُ أَنَّكَ قُبِضْتَ لِطُولِ سُجُودِكَ، فَقَالَ: " أَتَدْرِينَ أَيَّ لَيْلَةٍ هَذِهِ ؟ "، قُلْتُ: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، قَالَ: " هَذِهِ لَيْلَةُ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ، إِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يَطْلُعُ عَلَى عِبَادِهِ فِي لَيْلَةِ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ فَيَغْفِرُ لِلْمُسْتَغْفِرِينَ، وَيَرْحَمُ الْمُسْتَرْحِمِينَ، وَيُؤَخِّرُ أَهْلَ الْحِقْدِ كَمَا هُمْ ".
Ал-Аъло ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Оиша розияллоҳу анҳо дедилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи тунда туриб намоз ўқидилар ва саждани узун қилдилар. Ҳатто қабз қилиндилармикин деб гумон қилдим. Ўшани кўрибоқ бамалдоқларини ҳаракатлантирдим, ҳаракатланди ва ортга қайтдим. Саждадан бошларини кўтариб, намоздан фориғ бўлдиларда: “Эй, Оиша ёки эй, Ҳумайро Набий сенга адолатсизлик қилди деб ўйладингми” дедилар. “Аллоҳга қасамки, йўқ! Эй Аллоҳнинг Расули, . Лекин, саждангиз чўзилиб кетганидан қабз қилиндингизми деб ўйладим” дедим. “Бугун қайси кечалигини биласанми?” дедилар. “Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчи” дедим. “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси. Аллоҳ таоло шаъбондан ўн бешинчи кечада бандаларига раҳмат назаои ила қарайди ва истиғфор айтувчиларни мағфират қилиб, раҳм сўрагувчиларга раҳм қилади ва хусуматчи аҳлни ўз ҳолларича қолдиради” дедилар.
عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم:إِذَا كَانَتْ لَيْلَةُ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ ، فَقُومُوا لَيْلَهَا ، وَصُومُوا نَهَارَهَا ، فَإِنَّ اللهَ يَنْزِلُ فِيهَا لِغُرُوبِ الشَّمْسِ إِلَى سَمَاء الدُّنْيَا ، فَيَقُولُ : أَلاَ مِنْ مُسْتَغْفِرٍ لِي ، فَأَغْفِرَ لَهُ ، أَلاَ مُسْتَرْزِقٌ ، فَأَرْزُقَهُ ، أَلاَ مُبْتَلًى فَأُعَافِيَهُ ، أَلاَ كَذَا ، أَلاَ كَذَا ، حَتَّى يَطْلُعَ الْفَجْرُ.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Қачон Шаъбондан ўн бешинчи кеча бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузисини рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
“Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен уни мағфират қиламан. Қани ризқ сўрагувчи борми? Унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми? Унга офият бераман. Қани шу, шу (дейди) то субҳи киргунича”, дедилар” (Ибн Можа ривоят қилган).
Бароат кечасига тегишли ҳукмлар
Юқорида келган ҳадиси шарифлар билан бароат кечасининг фазилати ва улуғ кеча эканлиги собит бўлади. У кечанинг фазилати ҳақида ўнта улуғ саҳобийлардан ривоятлар нақл қилинган. Улар, Абу Бакр Сиддиқ, Али Муртазо, Оишаи Сиддийқа, Муоз ибн Жабал, Абу Ҳурайра, Авф ибн Молик, Абу Мусо ал-Ашъарий, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос, Абу Саълаба ал-Хушаний, Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳумлар. Буларга қўшимча бир қанча катта тобеъинлардан ҳам бароат кечаси ҳақида ривоятлар нақл қилинган. Улардан қилинган ривоятларни юқорида бирин-кетин келтириб, улар борасида жарҳ ва таъдийл имомларининг баҳсларини ҳошияларда бериб борилди. У кеча борасида шунчалар кўп ривоятлар мавжудки, агар бирор киши бароат кечаси фазилатидан ғафлатда қолса, бас у улкан имкониятдан маҳрум бўлибди.
Кўршапалак кундизида кўрмаса, офтоб нурида нима гуноҳ
Аҳли сунна вал жамо бароат кечасини улуғлиги ва фазилатли кеча эканлигига доимий равишда эътиқод қилиб келганлар.
Ибн Ҳож Моликий (ваф. 737/1337) раҳматуллоҳи алайҳ салаф олимларининг бароат кечаси ҳақидаги қарашларини ёзиб шундай деганлар:
وَلَا شَكَّ أَنَّهَا لَيْلَةٌ مُبَارَكَةٌ عَظِيمَةُ الْقَدْرِ عِنْدَ اللَّهِ تَعَالَى ...وَكَانَ السَّلَفُ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ يُعَظِّمُونَهَا وَيُشَمِّرُونَ لَهَا قَبْلَ إتْيَانِهَا فَمَا تَأْتِيهِمْ إلَّا وَهُمْ مُتَأَهِّبُونَ لِلِقَائِهَا ، وَالْقِيَامُ بِحُرْمَتِهَا عَلَى مَا قَدْ عُلِمَ مِنْ احْتِرَامِهِمْ لِلشَّعَائِرِ عَلَى مَا تَقَدَّمَ ذِكْرُهُ.
“Аллоҳ таолонинг ҳузурида (бароат кечаси) шаксиз қадри улуғ, муборак кечадир... Салаф розияллоҳу анҳумлар у(бароат кечаси)ни улуғлар эдилар ва у(кун)ни келишидан аввал у (кеча) учун (енгларини) шимариб кутиб олиш ва уни ҳурматини жойига қўйишлик учун (алоҳида)тайёргарлик кўрар эдилар. Улар ислом шиорларини эҳтиром қилганликлари маълум. Бу ҳақда юқорида зикр қилинди”[16].
Ёдда тутингки, Ибн Ҳож[17] раҳматуллоҳи алайҳнинг бароат кечасига алоҳида эътибор қаратиб, уни баён қилишлари арзимаган иш эмас. Улар ўзларининг “ал-Мадхал” асарларида бароат кечасига алоҳида эътибор қаратиш бидъат дейдиганларга раддия берганлар. Китобда салаф олимларнинг бароат кечасига тегишлаи фикрлари ва йўлларини зикр қилиб: “Барча салафлар у кечани улуғлаганлар ва у кеча келишидан аввал у учун алоҳида тайёргарлик кўрганлар” деганлар.
У кечада кўплаб ишлар ўз поёнига етади, яъни у йилда кимларни туғилиши ёки вафот этиши керак бўлса, уларнинг номлари ёзиб қўйилади. У кечада бандаларнинг амаллари Аллоҳ таоло ҳузурига кўтарилади. У кечада махлуқотларга бир йил давомида етадиган ризқ ёзиб қўйилади. Шу каби бошқа нарсалар ҳам.
Бир шубҳа жавоби
Бу ишларнинг барчаси лавҳул маҳфузда ёзилган бўлса, кейин бароат кечада у ишларни ёзилишидан нима маъно бор деган шубҳа пайдо бўлиши мумкин. Ушбу шубҳага - у кечада мазкур ишларнинг фиҳристи лавҳул маҳфуздан алоҳида қилиниб, ишларга масъул қилинган фаришталарга топширилади деб, жавоб берилади.
Бир эътироз ва унга жавоб
Баъзи одамлар эътироз билдириб, бароат кечасида бўладиган мазкур ишлар бир неча асосга кўра тўғри эмас деб таъкидлайдилар. Биринчидан, буларнинг барчаси Қуръони каримнинг “Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур” (Духон 4 оят) ояти мазмунига хилофдир. Қолаверса, муфассирлар оятдаги “Ўша(кеча)да” деган сўзни лайлатул қадр кечаси деб, тафсир қилганлар. Иккинчидан, саҳиҳ ҳадисларда у ишларнинг бажарилиши бароат кечасида эмас, қадр кечасида бўлади дейилган. Ушбу иккинчи эътирозлари билан бароат кечаси фазли тўғрисида ворид бўлган ҳадисларни инкор қилмоқдалар. Ушбу каби эътирозларга муфассир ва муҳаддислар томонидан кўплаб жавоблар берилган. Бу ерда уларнинг бир нечасини нақл қилиб келтирамиз. Мулла Али қорий (ваф. 1014/1605) раҳматуллоҳи алайҳ бароат кечасида юз берадиган нарсалар борасида шундай деганлар:
ولا نزاع في أن ليلة نصف شعبان يقع فيها فرق ، كما صرح به الحديث ، وإنما النزاع في أنها المرادة من الآية. والصواب أنها ليست مرادة منها. وحينئذٍ يستفاد من الحديث والآية وقوع ذلك الفرق في كل من الليلتين إعلاماً بمزيد شرفهما. قال القاري : ويحتمل أن يقع الفرق في إحداهما إجمالاً ، وفي الأخرى تفصيلاً ، أو تخص إحداهما بالأمور الدنيوية ، والأخرى بالأمور الأخروية وغير ذلك من الاحتمالات العقلية.
“Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида фарқ, яъни ишларни ажратилиши воқеъ бўлишида ҳадислар таъкидлаганидек ҳеч қандай тортишув йўқ. Низоъ у(шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси) оятнинг муроди (ёки муроди эмаслигида)дир. Тўғриси, оятдан мурод у (шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси) эмас. Ҳадис ва оятдан фарқ, яъни ажратилиш иккисининг шарафини билдириб қўйиш учун ҳар икки кечада воқеъ бўлиши истифода қилинади. Али Қорий: “Фарқ, яъни ажратилиш эҳтимол у иккисидан бирида ижмолан, иккинчисида тафсийлан воқеъ бўлар ёки иккисидан бирида фарқ, яъни ажратилиш дунёвий, иккинчисида эса, ухровий бўлар ва шундай бошқа ақлий эҳтимоллар бор” деганлар”[18].
Қуртубий (ваф. 671/1273) раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳақда шундай деганлар:
وقيل يبدأ في استنساخ ذلك من اللوح المحفوظ في ليلة البراءة ويقع الفراغ في ليلة القدر فتدفع نسخة الأرزاق إلى ميكائيل عليه السلام ونسخة الحروب إلى جبرائيل عليه السلام وكذلك الزلازل والصواعق والخسف ونسخة الأعمال إلى إسمافيل عليه السلام صاحب سماء الدنيا وهو ملك عظيم ونسخة المصائب إلى ملك الموت .
“Бир қавлга кўра, лавҳул маҳфуздан ўшани нусхасини кўчириш бароат кечасида бошланиб, лайлатул қодр кечаси тугатилади. Ризқлар нусхаси Мекоил алайҳис саломга, ҳарблар нусхаси Жаброил алайҳис саломга, зилзила, момақалдироқ, ойнинг тутилиши ва амалларнинг нусхаси дунё осмонинг соҳиби, улуғ фаришта Исрофил алайҳис саломга, мусибатлар нусхаси ўлим фариштасига берилади”[19].
Олусий (ваф. 1270/1854) раҳматуллоҳи алайҳ бароат кечаси фазли ҳақида қуйидаги асарни келтирганлар:
وروي عن ابن عباس رضي الله تعالى عنه تقضي الأقضية كلها ليلة النصف من شعبان وتسلم إلى أربابها ليلة السابع والعشرين من شهر رمضان .Ибн аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида қазоларнинг барчасига ҳукм қилиниб, рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси ўз эгаларига топширилади”[20].
Ҳа, албатта қисматида маҳрум бўлган баъзи кишилар бароат кечасидаги раҳмат назардан маҳрум бўладилар.
Бароат кечасидаги раҳмат назардан бебаҳра қоладиган кишилар
Бароат кечасидаги раҳмат назардан қуйидагилар бебаҳра қоладилар:
1. Аллоҳ таолога ширк келтирувчилар;
2. Гина сақлагувчилар;
3. Ноҳақ одам ўлдирганлар;
4. Бидъатчи аёллар;
5. Силаи раҳмни узгувчилар;
6. Шим ёки шолварини тупиғидан пастка осилтириб, судраб юрувчилар;
7. Ноқобил фарзандлар;
8. Доимий ҳамр ичувчилар.
Умр қор аста-секин эриб боргани каби, дамбадам ўтиб бораверади. Ёшликда Аллоҳни эслашдан ғафалатда қолганларфазилатли вақтни зоеъ қилган бўладилар.
Бароат кечасида Аллоҳ таоло томонидан бир нидо қилувчи нидо қилиб: “Бирор мағфират сўровчи борми уни мағфират қилсам? Бирор сўровчи борми унга сўраганини берсам? Бирор ризқ сўрагувчи борми унга ризқ берсам? Бирор мусибатга гирифтор бўлган борми ундан мусибатни аритсам?” дейди. Бундай нидо ҳадислардан маълум бўлишича, Аллоҳ таоло томонидан ҳар кечада бўлади. Лекин, бароат кечаси билан умумий кечаларда Аллоҳ таоло томонидан бўладиган нидонинг фарқи шуки, умумий кечаларда кечанинг учдан бирининг охирида бўлади. Бароат кечасида эса, қуёш ботишидан нидо бошланади. Бизлар бу кечани ғанимат билиб, Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни мағфират қилишини сўрашимиз ва Аллоҳ таоло ҳузурига жоиз ҳожатларимизни тақдим қилишимиз ҳамда ҳалол ризқ сўраб, мусибат, ташвишларимизни аритишини дуо қилиб сўрашимиз лозим. Жумъа кечасининг фазилати борасида ўтган ҳадисда беш кечада дуолар қабул бўлади дейилди. Улардан бири бароат кечасидир. Шунинг учун у кечани бедор ўтказиб, дуолар қабул бўлади деган эътиқодда дуо қилишимиз лозим. У кечада қандай улкан фазилат ва саодат бор, бизнинг Мавлоимиз Аллоҳ таоло: “Сўранглар! Сўраганларингизни беришга тайёрман” дейди.
Бароат кечасини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бедор ўтказиб, бошқаларни ҳам бедор ўтказишга ҳукм қилиб, бароат кечасини бедор ўтказиш фазилатлидир деганлар.
وقال صلى الله عليه وسلم: "من أحيا الليالي الخمس وجبت له الجنة ليلة التروية وليلة عرفة وليلة النحر وليلة الفطر وليلة النصف من شعبان".
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бешта кечани ким тирилтир(бедор ўтказ)са, жаннат унга вожиб бўлади. (Улар:) тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечалари”.
Ушбу беш кечани ким тирилтирса, унга жаннат вожиб бўлади. Улар:
1. Саккизинчи зул ҳижжа кечаси;
2. Тўққизинчи зул ҳижжа кечаси;
3. Қурбон ҳайит кечаси;
4. Рамазон ҳайит кечаси;
5. Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси.
Шунинг учун фақиҳлар бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар. Бу ҳақда ибн Нужайм Мисрий (ваф. 970/1563) раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
وَمِنْ الْمَنْدُوبَاتِ إحْيَاءُ لَيَالِي الْعَشْرِ مِنْ رَمَضَانَ وَلَيْلَتَيْ الْعِيدَيْنِ وَلَيَالِي عَشْرِ ذِي الْحِجَّةِ وَلَيْلَةِ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ كَمَا وَرَدَتْ بِهِ الْأَحَادِيثُ وَذَكَرَهَا فِي التَّرْغِيبِ وَالتَّرْهِيبِ مُفَصَّلَةً وَالْمُرَادُ بِإِحْيَاءِ اللَّيْلِ قِيَامُهُ وَظَاهِرُهُ الِاسْتِيعَابُ وَيَجُوزُ أَنْ يُرَادَ غَالِبُهُ.
“Рамозон ойининг охирги ўн кунлигини, икки ийдни, зул ҳижжанинг аввалги ўн кунлигини ва шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаларини тирилтириш ҳадисларда ворид бўлганидек мустаҳаб амаллардандир. “ат-Тарғиб ват тарҳиб”да бу ҳақда батафсил тарзда зикр қилинган. Кечаларни тирилтириш дегандан мурод кечаларини бедор ўтказишдир. Матн зоҳири мазкур кечаларни бутунлигича бедор ўтказишдир. (Кечаларнинг) Аксариятини (бедор ўтказиш) ирода қилиниши ҳам жоиз”[21].
Алоуддин ал-Ҳаскафий (ваф. 1088/1677) бароат кечасини бедор ўтказиш ҳақида шундай деганлар:
وَمِنْ الْمَنْدُوبَاتِ رَكْعَتَا السَّفَرِ وَالْقُدُومِ مِنْهُ وَإِحْيَاءُ لَيْلَةِ الْعِيدَيْنِ ، وَالنِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ ، وَالْعَشْرِ الْأَخِيرِ مِنْ رَمَضَانَ ، وَالْأُوَلُ مِنْ ذِي الْحِجَّةِ ، وَيَكُونُ بِكُلِّ عِبَادَةٍ تَعُمُّ اللَّيْلَ أَوْ أَكْثَرَهُ .
“Сафарга чиқиб кетишдан олдин ва сафардан қайтгандан кейин икки ракъат намоз ўқиш, икки ийд, шаъбоннинг ўн бешинчиси, рамазоннинг охирги ўн кунлиги, зул ҳижжанинг аввалги ўн кунлигининг кечаларини бутунлигича ёки аксарини қамараб оладиган ҳар қандай ибодат билан бедор ўтказиш мустаҳабдир”[22].
Ҳасан ибн Аммор ибн Алий аш-Шурунбулолий (ваф. 1099/1688) бу ҳақда шундай деганлар:
وندب إحياء ليالي العشر الأخير من رمضان وإحياء ليلتي العيدين وليالي عشر ذي الحجة وليلة النصف من شعبان.
“Рамазоннинг охирги ўн кунлиги, икки ийд, зул ҳижжанинг (аввалги) ўн кунлиги, шаъбоннинг ўн бешинчи кунларининг кечаларини тирилтириш мустаҳабдир”[23].
Абдулҳай Лакнавий (ваф. 1304/1887) раҳматуллоҳи алайҳ бароат кечаси ҳақида шундай деганлар:
لا كلام في استحباب إحياء ليلة البراءة بما شاء من العبادات وبأداء التطوعات فيها كيف شاء لحديث ابن ماجة والبيهقي في شعب الإيمان عن علي مرفوعا إذا كان ليلة النصف من شعبان فقوموا ليلها وصوموا نهارها فإن الله ينزل فيها لغروب الشمس إلى سماء الدنيا فيقول ألا من مستغفر فأغفر له ألا من مسترزق فأرزقه ألا من مبتلي فأعافيه ألا من سائل فأعطيه ألا كذا وكذا حتى يطلع الفجر وقال ابن رجب في لطائف المعارف في فضل ليلة نصف شعبان أحاديث آخر متعددة وقد اختلف فيها فضعفها الأكثرون وصحح ابن حبان بعضها وخرجه في صحيحه ومن أمثلها حديث عائشة قالت فقدت رسول الله فخرجت فإذا هو بالبقيع رافع رأسه إلى السماء فقال أ كنت تخافين أن يحيف الله عليك ورسوله فقلت ظننت أنك أتيت بعض نسائك فقال إن الله ينزل ليلة النصف من شعبان إلى السماء الدنيا فيغفر لأكثر من عدد شعر غنم بني كلب خرجه الإمام أحمد والترمذي وابن ماجه.وفي الباب أحاديث أخر أخرجها البيهقي وغيره على ما بسطها ابن حجر المكي في الإيضاح والبيان دالة على أن النبي أكثر في تلك الليلة من العبادة والدعاء وزار القبور ودعا للأموات فيعلم بمجموع الأحاديث القولية والفعلية استحباب إكثار العبادة فيها فالرجل مخير بين الصلاة وبين غيرها من العبادات فإن اختار الصلاة فكمية أعداد الركعات وكيفيتها مفوضة إليه ما لم يأت بما منعه الشارع صراحة أو إشارة إنما الكلام في استحباب هذه الصلوات المخصوصة بالكيفيات المخصوصة وثبوتها عن رسول الله وكون الرواية موضوعة أو ضعيفة شديد الضعف لا شبهة في أنه يضره ولا يفيده كون الصلاة خيرا موضوعا واستحباب مطلقها في هذه الليلة وغيرها.
“Хоҳлаган ибодатлари ва нафл намозларни қандай хоҳласа шундай адо қилиш билан бароат кечасини тирилтириш шак-шубҳасиз Ибн Можа, Байҳақий “Шуъабул иймон”да Али розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда нақл қилган ҳадисларга кўра мустаҳабдир.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Қачон Шаъбондан ўн бешинчи кеча бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ун(кеча)да Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
“Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен уни мағфират қиламан. Қани ризқ сўрагувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани, балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Сўрагувчи борми? Унга (сўраганини) бераман. Қани шу, шу (дейди) то тонг отгунича” (Ибн Можа ривоят қилган). Ибн Ражаб ўзларининг “Латоифул маъориф” асарларида шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси фазилати ҳақида (юқоридаги ҳадисдан) бошқа бир неча ҳадисларни келтирганлар. (муҳаддислар) Унда ихтилоф қилган. Аксарияти заъиф санаган. Ибн Ҳиббон улардан баъзичини саҳиҳ деб билиб, ўзларининг саҳиҳ тўпламларида зикр қилганлар. Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис шулар жумласидандир:
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир кеча мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни йўқотиб қўйиб, (ташқарига) чиқдим. Қарасам, у зот Бақеъ қабристонида эканлар. У зот:
“Аллоҳ ва Унинг Расули сенга адолатсизлик қилади деб қўрқдингми?” дедилар.
Мен:
“Аёлларингизнинг баъзиси олдига келдингизмикан деб ўйлабман” дедим.
У зот:
“Шаъбондан ўн бешинчи кечада Аллоҳ таборак ва таоло дунё осмонига тушиб, Калб қабиласининг қўйларининг жунларидан кўпроқ кишиларни мағфират қилади” дедилар” (Имом Аҳмад, Термизий ва Ибн Можа ривояти).
Ушбу бобга доир бошқа ҳадисларни Байҳақий ва бошқалар тахриж қилганлар. Ибн Ҳажар Маккий ўзларининг “ал-Ийзоҳ вал баён” асарларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ўша кечаларда ибодат, дуо, қабрларни зиёрат қилиш, вафот этганлар ҳаққига дуо қилиш каби ибодатларни кўп қилганликларига далолат қилиш учун бобга тегишли ҳадислардан кўпини келтирганлар. Қавлий, феълий ҳадисларнинг мажмуаси орқали у кечаларда ибодатни кўпайтириш мустаҳаб эканлиги билинади. Киши намоз ўқиш ва бошқа ибодатлар қилиш орасида ихтиёрлидир. Намоз ўқишни ихтиёр қилса, Шориъ манъ қилган нарсаларни сароҳатан ҳам, ишоратан ҳам қилмаслик шарти билан ракъатларнинг ададларини миқдори, кайфияти у кишига топширилган (яъни қандай хоҳласа ва қанча хоҳласа, шунча ўқийди). У кечаларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлиши ва ривоят қилиниши мавзуъ ҳамда қаттиқ заъиф бўлган махсус кайфиятдаги махсус намозларни мустаҳаб деб ўқиш шубҳасиз зарарли, намозни яхши ва тўқилган бўлиши фойда бермайди. Бу кеча ва бошқаларда мутлоқ намоз ўқиш мустаҳабдир (махсус кайфиятдаги намозлар эмас)”[24].
Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу кечада бедор бўлиб, ибодат қилиш хоҳ у хилватда бўлсин ёки жилватда бўлсин афзалдир. Лекин, жамланмасликка эътибор қаратиш лозим” дедилар[25].
Муфтий Муҳаммад Шафеъ раҳматуллоҳи алайҳ: “Юқоридаги ҳадислардан бу кечанинг фазилатлари маълум бўлганидек, мусулмонларга бу кечада қуйидаги амалларни қилиш суннат эканлиги маълум бўлади:
1. Кечасини бедор ўтказиб, намоз ва зикр тиловатга машғул бўлиш;
2. Аллоҳ таолодан мағфират, оқибати хайр ва ўзининг дунёю охиратдаги мақсадларини ҳосил бўлишини дуо қилиб сўраши”[26].
Аҳли сунна вал жамоа улуғлари бу кечада бедор бўлиб ибодат қилиб чиқишни ўзларига одат қилганлар. Ибн Ражаб Ҳанбалий (ваф. 795/1393) раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳақда шундай деганлар:
و ليلة النصف من شعبان كان التابعون من أهل الشام كخالد بن معدان ، ومكحول و لقمان بن عامر و غيرهم يعظمونها و يجتهدون فيها في العبادة ، وعنهم أخذ الناس فضلها و تعظيمها
“Шаъбондан ўн бешинчи кечада Шом аҳлидан бўлган Холид ибн Миъдон[27], Макҳул[28], Луқмон ибн Омир[29] ва бошқа тобеъинлар у кечани улуғлаб, қаттиқ ибодат қилар эдилар. Инсонлар у кечани фазилатини ва улуғлашни улардан ўрганганлар”[30].
Бароат кечасини ихлос билан бедор ўтказиш ва бу кечада Аллоҳ таолони рози қилишга уруниш барчамиз учун зарурдир. Қайси бир киши у кечани бедор ўтказишни бидъат деб билса, уни Аллоҳга ҳавола қилинг ва унинг ташвиқотларига ҳаргиз эътибор берманг. Чунки, бароат кечасини бедор ўтказиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлган амалдир. Салаф олимлар ҳам доимо бароат кечасини бедор ўтказишга муттасил амал қилганлар. Фақиҳлар томонидан бу кунни бедор ўтказиш мустаҳаб деб белгиланган.
Бароат кечасини қандай бедор ўтказилади?
Ҳасан ибн Аммор ибн Али аш-Шурунбулоли ҳанафий (ваф. 1069) раҳматуллоҳи алайҳ:
ومعنى القيام أن يكون مشتغلا معظم الليل بطاعة وقيل بساعة منه يقرأ أو يسمع القرآن أو الحديث أو يسبح أو يصلي على النبي صلى الله عليه و سلم.
“Кечасида қоим бўлишнинг маъноси кечанинг аксар қисмида ибодат билан, бир қавлда эса кечадан андак бир вақтда Қуръон, ҳадис ўқиш ёки уларни эшитиш ёки тасбиҳ ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш билан машғул бўлишдир”[31].деб айтган.
Бундан маълум бўладики, бу кеча учун бирор хос ибодат тайин қилинмаган. Кимнинг кучи қанча вақт Аллоҳ таолони ёд қилишга қодир бўлса, ўшанча вақт Қуръон ва ҳадис тиловати билан ёки уларни эшитиш билан ўтказиш лозим. Шу билан бир қаторда тасбиҳ, дуруду шариф ва нафл намозларни ўқиши лозим. Баъзи бир улуғлар бу кечада тасбиҳ намозини ўқишни одат қилиб олган эдилар. Агар тасбиҳ намозини ўқий олса, уни ўқийди. Чунки, у ҳақда келган ҳадисларда унинг фазилати жуда катта деб айтилган.
Баъзи китобларда пешволардан нақл қилинган хос нафл ва амалларнинг ҳақиқати
Баъзи китобларда баъзи пешволардан фазилатли кечаларда хос нафл ва амаллар нақл қилинган. Бу ўринда уларнинг ҳақиқатини тушуниб олиш лозим. Баъзилар бундай амалларга эътироз билдирса, баъзилар уларга амал қиладилар. Пешволардан нақл қилинган нафл ва бошқа амалларнинг ҳақиқатини муносиб тарзада тушуниш учун Ашраф Али Таҳонавий шундай деганлар:
“Баъзи вирд китобларида ўн бешинчи шаъбон кечасида ўқиладиган хос нафл намозлар ёзиб қўйилган. Лекин, улар қайд (яъни фақат шуни қилиш керак дегани)эмас. Қайси нарса шариатда беқайд бўлса, беқайдлигича қолади. Ҳадисларда бароат кечасида қилинадиган бирор нафл ибодатни қайди келмаган. Балки, қайси ибодатни қилиш осон бўлса, ўшани қилади. Бароат кечасида ўқиладиган нафл намозлар бирор ҳайъатга эга (яъни биринчи, иккинчи ракъатларида фалон-фалон сураларни ўқисан дегани) эмас.
Баъзи пешволарнинг сўзларида хос ҳайъатга эга бўлган нафл ибодатлар зикр қилинган. Уларнинг барчаси муриднинг ҳолати, тақозосидан келиб чиқиб, шайх томонидан берилган тавсиядир. Булар мурид учун маслаҳатдир. Уни оммалаштириш бидъатдир. Бароат каби кечаларда қилинадиган хос нафл ибодатлар ҳақида баъзи пешволар ёмон сўз айтмаганлар[32].
Бароат кечасининг қайси қисмини бедорликда ўтказиш афзал?
Бу борада Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагиларни айтадилар: “Шу ўринда кечани (тўлиқ бедор ўтказа олмаса) унинг қайси бирида туришлик зиёдо фазилатли эканлиги ҳақида Қуръон ва ҳадисда баён қилинган. Уларга кўра кечанинг охирида бедор бўлиш мушкул ва энг фазилатлидир. Чунончи Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
“Албатта, кечасиги ибодат кўпроқ мувофиқ келадир ва қироати тўғрироқ бўладир” (Муззамил 6 оят).
“Нашиатул лайл”ни “Жалолайн”да бир ухлаб тургандан кейин ибодатга қоим бўлиш дейилган. Чунки, бу вақтда туриш машаққатли бўлиб, у вақтда қилинган ибодат жуда қадрли бўлади. Ушбу суранинг охирги оятидан ҳам шу маълум бўлади.
“Албатта, Роббинг сени кечанинг учдан биридан озроғини, ё ярмини, ё учдан бирини қоим бўлиб ўтказаётганингни ва сен билан бирга бўлганлардан ҳам бир тоифа (шундоқ қилаётганларини) биладир. Ва Аллоҳ кечаю кундузни Ўзи ўлчайдир. У сизлар ҳеч чидай олмаслигингизни билиб, сизларга (енгилликни) қайтарди. Бас (энди), Қуръондан муяссар бўлганича ўқинглар” (Муззаммил 20 оят).
Оятдаги “чидай олмаслигингизни билиб” деган иршод кечанинг охирига тўғри келади. Ушбу Қуръони каримнинг кўрсатмаси ҳадиси шарифларда ҳам баён қилинган. Кечанинг охирининг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Уни ақл ҳам тасдиқ қилади. Чунки у пайтдаги уйқу уйқуларнинг ширини, ёқимлисидир. Уни тарк қилиб, бедор бўлиш мушкулдир. Жумладан, бир ҳадиси қудсийда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ талодан ривоят қилиб шундай деганлар: “Ким кечасида туриб, илтижо қилса, Мен ундан жуда хурсанд бўламан. Чунки, у Мен сабабли аёлини, кўрпасини тарк қилди”. Бу ҳадисдан кечанинг охирги қисми афзал эканлиги маълум бўлади. Лекин, кечанинг охирида бедор бўлиш мушкул бўлса, кечанинг аввалги қисмида бедор бўлади. Чунки, бароат кечасидан бошқа кечаларда Аллоҳ таоло дунё осмонига кечанинг охирги қисмида тушади. Бароат кечасида эса, Аллоҳ таоло кечанинг аввалидан дунё осмонига тушади. Шу боис бароат кечасининг охирги қисмида бедор бўлиш мушкул бўлганлар, кечанинг аввалида бедор бўлсалар, у кечанинг фазилатини ҳосил қилган бўладилар”[33].
Бедор ўтказиш мустаҳаб бўлган кечаларда масжидга йиғилиш
Бедор ўтказиш керак бўлган кечаларда бедор бўлиб, ибодат билан машғул бўлиш мустаҳаб амалдир. Шунинг учун бу амални ёлғиз ҳолда қилиш яхши ва авлодир. Масжидларда ушбу кечаларни бедор ўтказиш учун тўпланиш мумкин эмас. Фақиҳлар фазилатли кечаларда, жумладан бароат кечасида масжидларда тўпланишни макруҳ санаганлар. Ибн Нужайм Мисрий бу ҳақда шундай деганлар:
وَيُكْرَهُ الِاجْتِمَاعُ عَلَى إحْيَاءِ لَيْلَةٍ مِنْ هَذِهِ اللَّيَالِي فِي الْمَسَاجِدِ قَالَ فِي الْحَاوِي الْقُدْسِيِّ وَلَا يُصَلَّى تَطَوُّعٌ بِجَمَاعَةٍ غَيْرَ التَّرَاوِيحِ وَمَا رُوِيَ مِنْ الصَّلَوَاتِ فِي الْأَوْقَاتِ الشَّرِيفَةِ كَلَيْلَةِ الْقَدْرِ وَلَيْلَةِ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ وَلَيْلَتَيْ الْعِيدِ وَعَرَفَةَ وَالْجُمُعَةِ وَغَيْرِهَا تُصَلَّى فُرَادَى وَمِنْ هُنَا يُعْلَمُ كَرَاهَةَ الِاجْتِمَاعِ عَلَى صَلَاةِ الرَّغَائِبِ الَّتِي تُفْعَلُ فِي رَجَبٍ فِي أَوَّلِ لَيْلَةِ جُمُعَةٍ مِنْهُ وَأَنَّهَا بِدْعَةٌ.
“Ушбу кечалардан бир кечани масжидда тўпланиб бедор ўтказиш макруҳдир. “ал-Ҳовий ал-қудсий”да таровиҳдан бошқа нафл намозлар жамоат ҳолда ўқилмайди дейилган. Қадр, бароат, ийд, арафа, жумъа ва бошқа шу каби шарафли кунларнинг кечаларида ўқиладиган намозлар якка-якка ўқилади. Ражаб ойининг аввалги жумъасида рағоиб намозини ўқишга тўпланишнинг макруҳлиги юқоридаги матнлардан маълум бўлади. Рағоиб намози ўзи аслида бидъатдир” [34].
Ҳасан ибн Аммор ибн Али аш-Шурунбулолий ал-Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳақда шундай деганлар:
ويكره الاجتماع على إحياء ليلة من هذه الليالي المتقدم ذكرها في المساجد وغيرها لأنه لم يفعله النبي صلى الله عليه و سلم ولا الصحابة فأنكره أكثر العلماء من أهل الحجاز منهم عطاء وابن أبي مليكة وفقهاء أهل المدينة وأصحاب مالك وغيرهم وقالوا ذلك كله بدعة.
“Ушбу зикри муқаддам ўтган кечаларни ва бошқаларни тирилтириш мақсадида масжидда тўпланиш макруҳдир. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобийлар ҳам у ишни қилмаганлар. Ҳижозлик аксарият олимлар, жумладан Ато, ибн Аби Мулайка ва Мадина аҳли фақиҳлари ҳамда имом Молик асҳоблари ва бошқалар ўша(яъни фазилатли кечаларни жамоат билан бедор ўтказиш)нинг барчасини макруҳ деганлар” [35].
Ибн Ражаб ал-Ҳанбалий: “Фазилатли кечаларни масжидда тўпланиб, бедор ўтказиш борасида Шом аҳлининг икки қавли бор. Биринчиси, мустаҳаб. Иккинчиси, макруҳ. Иккинчи қавл аввалгисига нисбатан рожиҳдир” деб қуйидагиларни ёзганлар:
والثاني : أنه يكره الإجتماع فيها في المساجد للصلاة والقصص والدعاء ولا يكره أن يصلي الرجل فيها لخاصة نفسه وهذا قول الأوزاعي إمام أهل الشام وفقيههم وعالمهم وهذا هو الأقرب إن شاء الله تعالى.
“Иккинчиси, жамоат бўлиб намоз, қисса ва дуо қилиш учун масжидда тўпланиш макруҳ. Лекин, масжидда (фазилатли кечаларда) киши ёлғиз намоз ўқишида ҳеч қандай кароҳият йўқ. Бу Шом аҳлининг имоми, фақиҳи ва олими Авзоийнинг қавлидир. Бу ин шаа Аллоҳ (ҳақиқатга) яқинроқдир”[36].
Ашараф Али Таҳонавийнинг бу ҳақдаги қавллари юқорида ўтди. Унда бундай дейилган: “Бу кечада бедор бўлиб, ибодат қилиш хоҳ у хилватда бўлсин ёки жилватда бўлсин афзалдир. Лекин, жамланмасликка эътибор қаратиш лозим”[37].
Бароат кечасида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабристонга ташриф буюриб, вафот этганлар ҳаққига дуо қилиб, Аллоҳ таолодан уларни мағфират этишини сўраганлар. Шунинг учун у кечада қабристонга бориш ва вафот этганлар ҳаққига дуо қилиб, Аллоҳ таолодан уларни мағфират этишини сўраш мустаҳаб амалдир.
“Фатавои оламгирия”да бу ҳақда шундай дейилган:
وَأَفْضَلُ أَيَّامِ الزِّيَارَةِ أَرْبَعَةٌ يَوْمُ الِاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ وَالْجُمُعَةِ وَالسَّبْتِ وَالزِّيَارَةُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ حَسَنٌ وَيَوْمَ السَّبْتِ إلَى طُلُوعِ الشَّمْسِ وَيَوْمَ الْخَمِيسِ فِي أَوَّلِ النَّهَارِ وَقِيلَ فِي آخِرِ النَّهَارِ وَكَذَا فِي اللَّيَالِيِ الْمُتَبَرَّكَةِ لَا سِيَّمَا لَيْلَةَ بَرَاءَةَ وَكَذَلِكَ فِي الْأَزْمِنَةِ الْمُتَبَرَّكَةِ كَعَشْرِ ذِي الْحِجَّةِ وَالْعِيدَيْنِ وَعَاشُورَاءَ وَسَائِرِ الْمَوَاسِمِ كَذَا فِي الْغَرَائِبِ.
“(Қабристонларни) Зиёрат қилиш афзал кунлар тўрт кундир. Улар душанба, пайшанба, жумъа, шанба кунлари. Жумъа куни намоздан кейин, шанба куни қуёш чиққунича, пайшанба куни наҳорнинг аввалида ва бир қавлга кўра наҳорнинг охирида (қабристонларни) зиёрат қилиш яхшидир. Шунингдек, муборак кечаларда, хусусан бароат кечасида ва зул ҳижжанинг аввалги ўн куни, икки ийд, ашуро каби муборак вақтларда (қабристонларни)зиёрат қилиш яхши амаллардандир. Бошқа мавсумлар ҳам шу кабидир. “Ғароиб”да шундай дейилган”[38].
Ҳазрати Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳақда шундай деганлар:
“Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида қабристонларга бориб, ўтганлар ҳаққига дуои хайр қилиш ва уларга Аллоҳ таолодан мағфират сўраш ҳадис билан собит бўлган мустаҳаб амаллардандир”[39].
Шуни эсда тутингки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бароат кечасида қабристонни зиёрат қилишга жамоат билан эмас, ўзлари ёлғиз борганлар ва шариат кўрсатмасига биноан “Фотиҳа” сурасини тиловат қилиб орқаларига қайтганлар. Бу кечада қабристонни зиёрат қилишга аёллар эмас, эркаклар борадилар. Бу кечада аёллар қабристонларни зиёрат қилишлари жоиз эмас. Яна шуни эсда тутиш лозимки, бароат кечаси каби фазилатли кечаларда қабристонларни зиёрат қилишни фарз ёки вожиб деб тушунмаслик лозим.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн бешинчи шаъбонда рўза тутишга ҳукм қилганлар. Шунинг учун у кунда рўза тутиш мустаҳабдир.
Ҳакимул уммат Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳақда шундай деганлар:
“Шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутиш мустаҳабдир”[40].
Муҳаммад Шафеъ раҳматуллоҳи алайҳ бароат кечасида қилинадиган суннат амаллар қоторида қуйидаги амални зикр қилганлар:
“У куннинг субҳида, яъни ўн бешинчи шаъбонда рўза тутиш”[41].
Муфтий Азизурраҳмон раҳматуллоҳи алайҳ бир саволга жавобан шундай жавоб ёзганлар:
“Шаъбоннинг бирор кунида рўза тутиш фарз ёки вожиб эмас. Ўн учунчи шаъбон куннинг рўзаси борасида хос фазилат ҳадиси шариф билан собит бўлмаган. Лекин шаъбоннинг ўн бешинчи кечасини бедорликда, ибодатда ўтказиш ва у куни рўза тутиш ҳадиси шарифларда собит бўлган. Шунга асосан ўн бешинчи шаъбонда рўза тутиш мустаҳабдир. Бу куннинг рўзасини тутган киши савоб олади, тутмаса гуноҳкор бўлмайди”[42].
Шоҳ Исҳоқ раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари Наввоб Қутбуддин раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳақда шундай ёзадилар:
“Бир йилда суннат рўзаларнинг сони эллик бир кундир. шулардан ўттиз учтаси рўзадан ташқари ҳар ойда уч кун рўза тутишдир. Тўққизтаси зул ҳижжанинг аввалидан тўққизинчи кунигача рўза тутишдир. Иккитаси ашуро кунларида, яъни ашуро куни ва ундан бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутиш. Шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутиш. Шавволдан олти кун рўза тутиш”[43].
Энг яхшиси шуки, шаъбоннинг ўн учинчи кунидан бошлаб 15 кунигача рўза тутиш, яъни уч кун рўза тутиш афзалдир. Уларни бийз кунлари дейилади. У кунларда рўза тутиш суннатдир.
Ахиру даъвана анил ҳамду лиллаҳи роббил аъламийн.
Валлоҳу аълам!