– Ва алайкум ассалом!
САФДА ЕЛКАНИ ЕЛКАГА ВА ОЁҚНИ ОЁҚҚА ТЕККИЗИБ ТУРИШ ҲАҚИДА
وَقَالَ النُّعْمَانُ بْنُ بَشِيرٍ: رَأَيْتُ الرَّجُلَ مِنَّا يُلْزِقُ كَعْبَهُ بِكَعْبِ صَاحِبِهِ.
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу: «Ичимизда шундай кишини кўрдимки, тўпиғини шеригининг тўпиғига теккизиб турарди», деди.
725- حَدَّثَنَا عَمْرُو بْنُ خَالِدٍ قَالَ: حَدَّثَنَا زُهَيْرٌ، عَنْ حُمَيْدٍ، عَنْ أَنَسٍ، عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: «أَقِيمُوا صُفُوفَكُمْ، فَإِنِّي أَرَاكُمْ مِنْ وَرَاءِ ظَهْرِي». وَكَانَ أَحَدُنَا يُلْزِقُ مَنْكِبَهُ بِمَنْكِبِ صَاحِبِهِ وَقَدَمَهُ بِقَدَمِهِ. طرفاه: 718، 719 - تحفة: 666
725. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафларингизни тўғриланглар, чунки мен сизларни ортимдан ҳам кўриб тураман», дедилар. Ҳар биримиз елкасини шеригининг елкасига ва оёғини унинг оёғига теккизиб турарди». ("Олтин силсила" китобидан, "Саҳиҳул Бухорий" )
Валлоҳу аълам!