Ассалому алайкум! Айни вақтда ҳомиладорман. 2 ёшли ва 4 ёшли фарзандларим бор. Намозларимни вақтида бажаришга ҳаракат қиламан ва бундан ҳузурланаман. Лекин намоз вақтида 2 ёшли қизим саждага эгилганимда елкамга чиқиб олади, кўйлагимни ичига кириб олади, ҳар хил қилиқлар билан чалғитмоқчи бўлади, баъзан сажда томон ётиб олади. Шундай ҳолатларда намозим бузулмайдими ва қандай тушунтирсам бўлади болаларга? Бақирсам намозни ёқтирмай қолишидан қўрқаман.