Электрон жойнамоз

09:26 / 11.04.2020 | Fotima | 527
Ассалому алайкум! Намоз ўқишни бошлаётган инсонлар электрон жойнамозларда, яъни у айтиб турса ва намоз ўқиётган одам қайтариб турса намоз тўкис адо бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу намозни ўрганиш учун. Унга эргашиб ўқилган намоз тўкис бўлмайди. Чунки бу ҳолат таълим ҳолати ва таълим намоздан ташқари иш. Намозда ундан ташқари ишни қилиш жоиз эмас.  Валлоҳу аълам!