Идда

09:48 / 11.04.2020 | Omina | 600
Ассалому алайкум! Қизим 3 йил олдин 2 ойгина яшаб ажрашди. Фарзанди йўқ. Тушкунликда бўлгани учун ишлагани чиқиб кетди. Идда вақтини тўлиқ ўтирмади. Ҳозир узатмоқчидим. Бошидан иддада ўтирадими? Идда вақти қанча? ЗАГСдан ажрим олинган. Куёв ўзи ажрашаман деб нарсаларини ташлаб кетган, лекин талоқ сўзини айтмаган. Шу ҳам ўтадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошидан идда ўтирмайди. Чунки идда талоқдан кейин ўз-ўзидан бошланади. Ундаги эътиборли нарса вақтдир. У вақтни кейин қайтариб бўлмайди. Талоқ қилинган аёл уйида идда ўтирсин ўтирмасин, идда вақти ўтаверади. Талоқ иддаси уч ҳайз кўргунча. Аниқлик киритиш мақсадида куёвдан сўраб кўриш керак. “Ажрашишни, талоқни ният қилганман”, деса, ажрашган бўлади.  Валлоҳу аълам!