Намоз ўқиш қоидалари

00:48 / 12.04.2020 | Sardorxon Sardorkhon | 666
Ассалому алайкум! Китобларда намоз ўқиш сўнгида 2 саловатдан кейин “раббоно” дуоси ўқилди деб ўқиганман, бошқа китобларда эса умуман бошқа дуолар ёзилган. Намоз сўнгида қайси дуони ўқиш яхшироқ? Пайғамбаримиз набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси дуони ўқир эдилар? Шу ҳақида маълумот берсангиз.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! 

 

عنْ ثوبانَ رضي اللَّه عنْهُ قال : كان رَسُولُ اللَّهِ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم : « إذا انْصَرَف مِنْ صلاتِهِ اسْتَغفَر ثَلاثاً ، وقال : « اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلامُ ، ومِنكَ السَّلامُ ، تباركْتَ يَاذا الجلالِ والإكرام » قِيل للأَوْزاعي وهُوَ أَحَد رُواةِ الحديث : كيفَ الاستِغفَارُ ؟ قال : تقول : أَسْتَغْفرُ اللَّه ، أَسْتَغْفِرُ اللَّه . رواهُ مسلم .
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларидан бурилганларида уч бор истиғфор айтар ва “Аллоҳума антас салам ва минкас салам таборакта я зал жаллали вал икрам” дер эдилар. Ҳадиснинг ривоят қилувчиларидан бири бўлган Авзоийга “истиғфор айтиш қандай бўлади” дейилди. “Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ дейсан” деди”. (Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.