Ассалому алайкум! Ҳомиладорман. Фарзандимни кесерча кесиш йўли билан дунёга келтираман. Агарда дард тутиб борган пайтимизда навбатчи шифокор эркак киши бўлса қандай йўл тутиш керак? Динда эркак шифокорга кесерча кесиш йўли билан болани дунёга келтиришга рухсат борми?
– Ва алайкум ассалом! Аввалдан аёл шифокорни топиб гаплашиб қўйинглар. Дард бошлаган пайт қўнғироқлашсангиз, келиб кутиб олади сизни. Аёл шифокор бўла туриб эркакка кўриниш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!