Ассалому алайкум! Бувим айтардилар “ҳеч қачон кимгадир мен намоз ўқийман, мен ундай қиламан, мен бундай қиламан” деб айтма бу ўзингни кўз-кўз қилиш. Намоз ўқисанг, яхши ишлар қилсанг буни иложи борича овоза қилмай бажар дер эдилар. Лекин ҳозир интернет тармоқларида баъзи одамларни ўзининг намоз ўқишини хаммага билдириш учун ҳар хил расмлар жойлайдилар. Мен ҳам намоз ўқийман, лекин баъзи танишларим каби мен намоз ўқийман, мен бундай хайрия қилдим, хижоб ўраб кўрдим менга ярашармикан каби суратлар жойламайман. Тонгда саҳарликка турсалар мен бундай овқат емоқдаман деб ўзининг тансиқ таомлар еяетганини ҳам ҳаммага овоза қиладилар. Бундан мақсад ўзини ақлли қилиб кўрсатишми тушунмайман. Уларнинг қилаётган ишлари нотўғрими ёки мен хато фикр юритаяпманми?
– Ва алайкум ассалом! Бувингизнинг гаплари тўғри. Валлоҳу аълам!