Ассалому алайкум! Хозирги кунда ёш оилалар ўртасида ажримлар кўпайиб кетмоқда. Зеро, арзимас сабаб билан бўлса ҳам, бунинг оқибатида фарзандлар етим бўлиб қолишмоқда. Бу ҳолат менинг ҳаётимга ҳам раҳна солмоқда. 1 нафар ўғил фарзандимиз бор. У ҳозирда 2 ёшга тўлди. Отаси билан яшамаётганимизга яқинда 1 йил бўлади. Шу вақт ичида турмуш ўртоғим фарзандим билан, уни соғлиги билан ҳам қизиқиб кўргани келмадилар. Бунинг ўрнига ўғлимиз катта бўлиб отам қани деб сўраса нима деб жавоб беришим ва шу ҳақида турли саволлар бердилар. Эшитишим бўйича қиёматда фарзандим отасидан оталик ҳаққини талаб қилиши мумкин экан. Шу гап ростми? Фарзандини ҳаётига, келажагига бефарқ оталар ҳақида динимизда нима дейилган? Шу ҳақида батафсилроқ жавоб беришингизни сўраган бўлардим. Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда ажримлар кўп. Энг ачинарлиси, фарзандлар тақдири билан кўпчилик қизиқмаяпти. Фарзандни боқиб катта қилиш отанинг фарзи. Гарчи у аёли билан ажрашсада, зиммасидан фарзанд бурчи соқит бўлмайди. Онаси билан ажрашгани уни фарзанд масъулиятидан халос қилмайди. Қиёматда фарзандидан аввал Аллоҳ таолога ҳисоб топширади. Фарзанднинг ҳақларини эса “Бахтиёр оила” китобидан ўқиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!