Маслаҳат берсангиз

13:12 / 03.04.2017 | Савол | 1317
Ассалому алайкум! Онамнинг ёшлари 65 да. Оёғини бош бармоғининг тирноғи сув тегса йиринглаб кетаяпти. Таҳорат олишда мато билан боғлаб, ўша касал бармоғини ювмаса бўладими? Илтимос, бу ҳолатда таҳорат олиш учун нима килиш керак? Аввалдан жавобингиз учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Таҳоратда ювиш фарз бўлган аъзоларни тартиб билан ювиб, оёқнинг эса соғ қисмини ювиб, шикастланган қисмига боғлов устидан масҳ қилинади. Шайх Ҳазратларининг «Кифоя» китобларининг биринчи қисмининг таҳорат бобида батафсил маълумот берилган