Ассалому алайкум! 3 та фарзандим бор, каттаси 5 ёш, ўғил бола, боғчага боради. Ўғлим жуда қўрқоқ, ўзига ишончи йўқ, «уддалолмайман, эплолмайман», деяверади. Лекин билим олиши жуда яхши, ўртоқлари йўқ, болалар билан киришиб кетолмайди, ўртоқларининг озгина гапига йиғлаб юборар экан. Уйда ҳам шундай... Бу қилиғига қайнонам ва аммаси "латтулин қўрқоқ", деб лақаб қуйиб олишган. Уларга ҳеч нарса деёлмайман. Бу муомалага фарзандим қаттиқ хафа бўлишини ҳис қиламан ва уни кўп мақтайман, «Сен кучлисан» десам «кучлимасман», деб йиғлайди. Уни қандай қилиб ўзига ишончини орттириш мумкин? Бу кетишда катта бўлганида қийналмасмикин? Спорт тўгарагига берганман, тренири ҳам жуда бўш ва ҳардам ҳаёллигини гапиради. Ўзи эса Бўрига айланиб қолиш истагини айтади. Суралар ва Аллоҳнинг исмларини ёд оляпти, эринмайман, китоблар ўқиб бераман, бирга ўйнайман. Фарзандим ўзига ишонган йигит бўлиши учун яна нималар қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Ўғлингизга “сен кучлисан” дея, ич-ичингиздан бунга ўзингиз ишонмасангиз бундай мақтовнинг фойдаси бўлмайди. Сиз унинг кучли эканига ишониб гапиришингиз керак. Сендаги фалон томонингни фалон қаҳрамонга ўхшатаман каби мақтовлар айтсангиз ҳам самара беради. Ўғлингиз бўри ҳақида бекор гапирмайди. У ўзига ишончи йўқлиги сабабли бўридек қўрқмас ҳаммани қўрқитувчи инсон бўлиб қолишни хоҳлайди. Ўғлингизга Умар розияллоҳу анҳу, Бухорий каби буюк инсонларнинг ҳаётларини, уларнинг ҳаётларидаги мушкул вазиятларни бошдан кечиришлари борасида қилган довюракликлари, Яратганга таваккул қилишлари ва кучли тақволарини гапириб беришингиз орқали қўрқмас ва довюрак, илм-эътиқодли инсон бўлишига йўллантиришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!