Ассалому алайкум! Қизим 9 ёшда. Саволим шуки қизим хушёр, фаросатли, нозик дидли эмас. Мактабда баҳолари яхши, рус синфда ўқийди. Мактаби шаҳардаги энг яхши мактаблар қаторида. Менга келсак, ўзим анча инжиқ аёлман, соҳам педагог-дизайнер, дидим анча нозик. Аммо қизим ундай эмас. Тўғри дадаси ҳам нозик дидли эмаслар, аммо у киши кўчанинг одамилар, уйда кам бўладилар. Асосан мен бўлади қизим. Илтимос, менга маслаҳат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Кўриниб турибдики перфекционистсиз, яъни ҳамма нарсада идеалликни талаб қиласиз. Ҳатто турмуш ўртоғингизнинг ҳам юриш туриши қониқтирмайди. Аммо бир нарсани тушуниб олишимиз керакки, ҳеч ким идеал бўлолмайди. Қизингизни борича қабул қилинг. Ҳозир иқтидорларини ҳурмат қилинг. Кўпроқ ўзингиз истагандек сўзлар билан мақтанг. Қиз бола онани яхши кўрса ва яқин бўлса, онасига ўхшашга ҳаракат қилади ва бора-бора ўхшаб кетади. Шунинг учун у билан яқин бўлиш билан бирга ўзингиз гўзал ўрнак бўлаверинг. Сабаби болалар эшитгандан кўра кўрсатиб берганда яхши тушунишади ва такрорлашади.