Ассалому алайкум! «Ёрдамингизга муҳтожман» номли саволимга берган жавобингиздан жуда ҳам мамнун бўлдим. Аллоҳ рози бўлсин! Мен албатта ҳаракат қиламан…
Саволим: Қалбимга бад ўйлар бостириб келганда қайси дуони айтсам бўлади? Бадгумонликдан жуда ҳам қўрқаман, чин дилдан халос бўлгим келади. Ёки яна бошқа йўллари борми мўмин ва муслима биродарларим тўғрисида яхши гумонда бўлишнинг?
Олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Истеъозани, истиғфор ва тавбани кўпайтиринг. Валлоҳу аълам!.