Ассалому алайкум! 26 ёшдаман. Касбим педагог. Икки миллион олти юз маош оламан. Ҳисобимда 50 гр тилла буюмим бор. Мен қанча закот беришим керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслий ҳожатларидан ташқари ва қарзи бўлмаган ҳолатда 85 гр тиллоси ёки шу миқдорда пули бўлган одам закот чиқаради. Закотга шу миқдорнинг қирқдан бирини чиқарилади. Валлоҳу аълам!