Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ. Қилаётган савоб ишларингизнинг ажрини Аллоҳ кўпайтирсин илоҳим. Саволим яқинда кўрган бир эрон филми билан боғлиқ. Филмда эр аёлидан қутулиш мақсадида хотинига бошқа эркак билан ҳиёнат қиляпти деб тухмат қилади ва шариатга асосланиб ҳукум чиқариб, қишлоқ эркаклари аёлни тош отиб ўлдиришади. Кейин билсам бу ростдан ҳам содир бўлган воқеа экан. 2002-йилнинг ўзида Эронда бундай ҳодиса 6 марта содир бўлган экан. Саволим шундан иборат: аёлларнинг бундай жазоланиши ростдан ҳам шариат борми? Аслида бундай аёллар шариат бўйича қандай жазоланишлари керак?
– Ва алайкум ассалом! Эр аёлини зинода айблайдиган бўлса, мулоъана қилинади. Тош бўрон қилиш бошқа масала.
Лиъон ҳақидаги фасл
مَنْ قَذَفَ بِالزِّنَا زَوْجَتَهُ الْعَفِيفَةَ، وَكُلٌّ صَلُحَ شَاهِدًا، أَوْ نَفَى وَلَدَهَا وَطَالَبَتْ بِهِ: لَاعَنَ.
يَبْدَأُ الزَّوْجُ فَيَقُولُ أَرْبَعًا: أَشْهَدُ بِاللهِ أَنِّي صَادِقٌ فِيمَا رَمَيْتُهَا بِهِ مِنَ الزِّنَا، أَوْ نَفْيِ الْوَلَدِ، وَفِي الْخَامِسَةِ: لَعْنَةُ اللهِ عَلَيْهِ إِنْ كَانَ كَاذِبًا فِيمَا رَمَيْتُهَا بِهِ مِنَ الزِّنَا. ثُمَّ تَقُولُ أَرْبَعًا: أَشْهَدُ بِاللهِ إِنَّهُ كَاذِبٌ فِيمَا رَمَانِي بِهِ، وَفِي الْخَامِسَةِ: غَضَبُ اللهِ عَلَيْهَا إِنْ كَانَ صَادِقًا فِيمَا رَمَانِي بِهِ.
ثُمَّ يُفَرِّقُ الْقَاضِي بَيْنَهُمَا. فَتَبِينُ بِطَلْقَةٍ وَيَنْفِي نَسَبَ الْوَلَدِ عَنْهُ. وَإِنْ أَبَى عَنِ اللِّعَانِ حُبِسَ حَتَّى يُلَاعِنَ أَوْ يُكَذِّبَ نَفْسَهُ. وَإِنْ أَبَتْ حُبِسَتْ حَتَّى تُلَاعِنَ أَوْ تُصَدِّقَهُ.
وَإِنْ كَانَ عَبْدًا أَوْ كَافِرًا أَوْ كَانَ مَحْدُودًا فِي قَذْفٍ، حُدَّ الزَّوْجُ. وَإِنْ صَلُحَ وَهِيَ أَمَةٌ، أَوْ كَافِرَةٌ، أَوْ مَحْدُودَةٌ فِي قَذْفٍ، أَوْ صَبِيَّةٌ، أَوْ مَجْنُونَةٌ، أَوْ زَانِيَةٌ فَلَا حَدَّ عَلَيْهِ وَلَا لِعَانَ.
وَالْمُتَلَاعِنَانِ لَا يَجْتَمِعَانِ أَبَدًا وَإِنْ أَكْذَبَ نَفْسَهُ حُدَّ، وَحَلَّ لِلزَّوْجِ نِكَاحُهَا. وَكَذَا إِنْ قَذَفَ غَيْرَهَا فَحُدَّ، أَوْ زَنَتْ فَحُدَّتْ. وَلَا لِعَانَ بِقَذْفِ الْأَخْرَسِ، وَنَفْيِ الْحَمْلِ، وَبِـزَنَيْتِ، وَهَذَا الْحَمْلُ مِنْهُ، تَلَاعَنَا، وَلَمْ يَنْتَفِ الْحَمْلُ.
وَمَنْ نَفَى الْوَلَدَ زَمَانَ التَّهْنِئَةِ، أَوْ زَمَانَ شِرَاءِ آلَةِ الْوِلَادَةِ صَحَّ، وَبَعْدَهُ لَا يَصِحُّ، وَلَاعَنَ فِيهِمَا.
وَإِنْ نَفَى أَوَّلَ التَّوْأَمَيْنِ وَأَقَرَّ بِالْآخَرِ حُدَّ، وَفِي عَكْسِهِ لَاعَنَ، وَيَثْبُتُ نَسَبهُمَا فِيهِمَا.
Ким афийфа хотинини зинода айбласа ва уларнинг иккиси ҳам гувоҳликка ярайдиган бўлса ёки эр аёли туққан болани инкор қилса ҳамда аёл талаб қилса, лиъон айтишади.
Эр бошлайди ва тўрт марта: «Аллоҳ ила гувоҳлик бераманки, мен аёлни зинода айблаётганимда ёки болани инкор қилаётганимда, албатта, ростгўйдирман», дейди. Бешинчисида: «Агар аёлни зинода айблашимда ёлғончи бўлсам...» деб ўзига Аллоҳнинг лаънати бўлишини айтади.
Сўнгра аёл тўрт марта: «Аллоҳ ила гувоҳлик бераманки, у менга қўяётган айбда ёлғончидир», дейди. Бешинчисида: «Агар у менга қўяётган айбда ростгўйлардан бўлса...» деб ўзига Аллоҳнинг ғазаби бўлишини айтади.
Кейин қози икковларининг орасини ажратади. Шу билан бир боин талоқ тушади ва (қози) боланинг насабини эрдан рад қилади. Агар эр бош тортса, то лиъон айтишгунича ёки ўзини ёлғончига чиқаргунича қамаб қўйилади. Агар хотин бош тортса ҳам, то лиъон айтишгунича ёки у(эри)нинг гапини тасдиқлагунича қамаб қўйилади.
Агар эр қул ёки кофир, ёхуд бировни зинода айблагани учун дарра урилган бўлса, дарра урилади.
Агар эр лиъонга солиҳ бўлса-ю, хотин чўри, кофир, бировни зинода айблагани учун дарра урилган, кичик ёшда, мажнуна ёки зония бўлса, эрга дарра урилмайди. Шунингдек, лиъон айтиш ҳам бўлмайди. Лиъон айтишганлар абадий жамлана олмайдилар.
Агар эр ўзини ёлғончига чиқарса, дарра урилади ва аёлнинг никоҳи унга ҳалол бўлади. Шунингдек, эр бошқа аёлни зинода айблаб, дарра урилса ёки хотин зино қилса ва унга дарра урилса ҳам.
Соқовнинг зинода айблашида ва ҳомилани инкор қилишида лиъон йўқ. «Сен зино қилдинг ва бу ҳомила ўшандандир», деса, лиъон айтишади ва ҳомила (лиъон айтишган эрдан) рад қилинмайди.
Ким табриклаш пайтида ёки туғиш учун нарсаларни сотиб олиш даврида болани инкор қилса, ўтади. Кейин ўтмайди. Икки ҳолатда ҳам лиъон айтишади.
Агар эгизакларнинг аввалгисини инкор қилиб, ке-йингисини эътироф қилса, унга дарра урилади. Акси бўлганда лиъон айтишади. Икки масалада ҳам болаларнинг насаби собит бўлади.
«Лиъон» сўзи «лаънат»дан олинган бўлиб, лаънатлашиш маъносини англатади. Шариатда эса хотинини зинода айблаб, гувоҳ келтира олмаган эрнинг ва зинони рад этган хотиннинг қозининг олдида бир-бирларини лаънатлашларига лиъон дейилади.
Бу ҳукм шариатга Қуръони Карим ояти орқали кирган.
Аллоҳ таоло Нур сурасида шундай дейди:
«Ўз жуфтларига (бўҳтон) тоши отиб, фақат ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаганлар эса, бас, улардан ҳар бирининг гувоҳлиги Аллоҳнинг номи ила албатта, у ростгўйлардан экани ҳақида тўрт марта шоҳидлик беришдир.
Бешинчисида эса, агар ёлғончилардан бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлишини (айтишдир).
Ва у(аёл)дан азобни қайтарадиган нарса Аллоҳнинг номи ила «Албатта, у (эр) ёлғончилардандир», деб тўрт марта шоҳидлик беришидир.
Бешинчисида эса агар у (эр) ростгўйлардан бўлса, ўзи(аёл)га Аллоҳнинг ғазаби бўлишини (айтишдир).
Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида... Албатта, Аллоҳ тавбани кўплаб қабул қилувчи, ўта ҳикматли бўлмаганида...» (6-10-оятлар)
«Мухтасари Виқоя»да келган матн қуйидагича бошланади:
Ким афийфа хотинини зинода айбласа ва уларнинг иккиси ҳам гувоҳликка ярайдиган бўлса ёки эр аёли туққан болани инкор қилса ҳамда аёл талаб қилса, лиъон айтишади.
Агар аёлнинг иффатли бўлиши шартидан олдин зино қилгани маълум бўлса, зино ҳақида унга туҳмат бўлган бўлса, отаси кимлиги номаълум бўлган боласи бўлса, фосид никоҳда бўлган бўлса ва шунга ўхшаш аёллар билан лиъон қилинмайди.
Икковлари гувоҳликка ярайдиган бўлишлари ҳам шарт. Яъни улар мажнун, бировни зинода айблагани учун ҳад урилган, қул, ёш бола, кофир бўлмасликлари лозим.
Хотини туққан болани «Мендан эмас», дейиш ҳам хотинни зинода айблашнинг катта аломатларидан биридир. Бу ҳолатларда хотин ўзидан бу орни рад қилиш учун қозига арз қилса, ораларида лиъон айтишиш йўлга қўйилади.
عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ: أَنَّ رَجُلًا مِنَ الْأَنْصَارِ، جَاءَ إِلَى رَسُولِ اللهِ r، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَرَأَيْتَ رَجُلًا وَجَدَ مَعَ امْرَأَتِهِ رَجُلًا، أَيَقْتُلُهُ أَمْ كَيْفَ يَفْعَلُ؟ فَأَنْزَلَ اللهُ فِي شَأْنِهِ، مَا ذَكَرَ فِي الْقُرْآنِ مِنْ أَمْرِ الْمُتَلَاعِنَيْنِ، فَقَالَ النَّبِيُّ r: «قَدْ قَضَى اللهُ فِيكَ وَفِي امْرَأَتِكَ»، فَتَلَاعَنَا فِي الْمَسْجِدِ، وَأَنَا شَاهِدٌ، فَلَمَّا فَرَغَا، قَالَ: كَذَبْتُ عَلَيْهَا يَا رَسُولَ اللهِ إِنْ أَمْسَكْتُهَا، فَطَلَّقَهَا ثَلَاثًا، قَبْلَ أَنْ يَأْمُرَهُ رَسُولُ اللهِ r حِينَ فَرَغَا مِنَ التَّلَاعُنِ. قَالَ ابْنُ شِهَابٍ: فَكَانَتِ السُّنَّةُ بَعْدَهُمَا أَنْ يُفَرَّقَ بَيْنَ الْمُتَلَاعِنَيْنِ، وَكَانَتْ حَامِلًا، وَكَانَ ابْنُهَا يُدْعَى لِأُمِّهِ، ثُمَّ جَرَتِ السُّنَّةُ فِي الْمِيرَاثِ أَنَّهَا تَرِثُهُ وَيَرِثُ مِنْهَا مَا فَرَضَ اللهُ لَهُ. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: فَقَالَ r: «إِنْ جَاءَتْ بِهِ أَحْمَرَ قَصِيرًا كَأَنَّهُ وَحَرَةٌ، فَلَا أُرَاهَا إِلَّا قَدْ صَدَقَتْ، وَكَذَبَ عَلَيْهَا، وَإِنْ جَاءَتْ بِهِ أَسْوَدَ أَعْيَنَ ذَا أَلْيَتَيْنِ، فَلَا أُرَاهُ إِلَّا قَدْ صَدَقَ عَلَيْهَا» فَجَاءَتْ بِهِ عَلَى الْمَكْرُوهِ مِنْ ذَلِكَ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ. وَفِي رِوَايَةٍ: قَالَ لَهُمَا: «حِسَابُكُمَا عَلَى اللهِ، أَحَدُكُمَا كَاذِبٌ، لَا سَبِيلَ لَكَ عَلَيْهَا»، قَالَ: مَالِي؟ قَالَ: «لَا مَالَ لَكَ، إِنْ كُنْتَ صَدَقْتَ عَلَيْهَا، فَهُوَ بِمَا اسْتَحْلَلْتَ مِنْ فَرْجِهَا، وَإِنْ كُنْتَ كَذَبْتَ عَلَيْهَا، فَذَاكَ أَبْعَدُ لَكَ».
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ансорлардан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, айтинг-чи, киши ўз аёли билан бирга бегона эркакни кўрса, уни ўлдирадими ёки нима қилади?» деди.
Шунда Аллоҳ унинг тўғрисида Қуръонда зикр қилинган икки бир-бири билан лаънатлашувчи ҳақидаги нарсани нозил қилди.
Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Батаҳқиқ, Аллоҳ сен ва аёлинг ҳақингизда ҳукм қилди», дедилар. Улар масжидда лаънатлашишди, мен шоҳид бўлдим.
Фориғ бўлганларидан кейин (эр):
«Эй Аллоҳнинг Расули, агар уни ушлаб турсам, унга нисбатан ёлғон гапирган бўламан», деди-да, лаънатлашишни тугатганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга амр қилмасларидан олдин уч талоқ қилди».
Ибн Шиҳоб:
«Икковларидан кейин икки лаънатлашувчининг орасини ажратиб қўйиш суннат бўлиб қолди. Аёл ҳомиладор эди. Ўғли онасининг исми билан чақирилар эди. Сўнгра меросда у онасидан, онаси ундан мерос олиши жорий бўлди», деди».
Бошқа бир ривоятда:
«Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар қизғиш, бўйи паст, ваҳрага ўхшаш туғса, аёл ростгўй, эр эса унга нисбатан ёлғон гапирган бўлади. Агар (аёл) қора, кўзи ва икки думбаси катта бола туғса, эр унинг ҳақида рост гапирган бўлади», дедилар.
Аёл ўша нарсалардан хуш кўрилмаганини туғди», дейилган.
Тўртовлари ривоят қилишган.
Яна бошқа бир ривоятда:
«Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам икковларига:
«Икковингизнинг ҳисобингиз Аллоҳга ҳавола. Иккингиздан бирингиз ёлғончисиз. Сен учун энди унга йўл йўқ», дедилар.
«Молим-чи?» деди у.
«Сенга мол йўқ. Агар рост гапирган бўлсанг, мол у(аёл)нинг фаржини ўзингга ҳалол қилиб олганинг учун бўлган. Агар унга нисбатан ёлғон гапирган бўлсанг, у (мол) сендан яна ҳам узоқ», дедилар», дейилган.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ مِنَ الْأَنْصَارِ، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، لَوْ أَنَّ رَجُلًا وَجَدَ مَعَ امْرَأَتِهِ رَجُلًا، فَتَكَلَّمَ، جَلَدْتُمُوهُ، أَوْ قَتَلَ، قَتَلْتُمُوهُ، أَوْ سَكَتَ، سَكَتَ عَلَى غَيْظٍ، فَقَالَ: «اللَّهُمَّ افْتَحْ»، وَجَعَلَ يَدْعُو، فَنَزَلَتْ آيَةُ اللِّعَانِ، فَتَلَاهَا عَلَيْهِ، وَوَعَظَهُ، وَذَكَّرَهُ، وَأَخْبَرَهُ أَنَّ عَذَابَ الدُّنْيَا أَهْوَنُ مِنْ عَذَابِ الْآخِرَةِ، قَالَ: لَا، وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ، مَا كَذَبْتُ عَلَيْهَا، ثُمَّ دَعَاهَا، فَوَعَظَهَا، وَذَكَّرَهَا، وَأَخْبَرَهَا أَنَّ عَذَابَ الدُّنْيَا أَهْوَنُ مِنْ عَذَابِ الْآخِرَةِ، قَالَتْ: لَا، وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ، إِنَّهُ لَكَاذِبٌ. فَبَدَأَ بِالرَّجُلِ، فَشَهِدَ أَرْبَعَ شَهَادَاتٍ بِاللهِ إِنَّهُ لَمِنَ الصَّادِقِينَ، وَالْخَامِسَةُ أَنَّ لَعْنَةَ اللهِ عَلَيْهِ إِنْ كَانَ مِنَ الْكَاذِبِينَ، ثُمَّ ثَنَّى بِالْمَرْأَةِ، فَشَهِدَتْ أَرْبَعَ شَهَادَاتٍ بِاللهِ إِنَّهُ لَمِنَ الْكَاذِبِينَ، وَالْخَامِسَةُ أَنَّ غَضَبَ اللهِ عَلَيْهَا إِنْ كَانَ مِنَ الصَّادِقِينَ، ثُمَّ فَرَّقَ بَيْنَهُمَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Ансорлардан бир киши келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, киши ўз аёли билан бирга бегона эркакни ушлаб олса, бу ҳақда гапирса, дарра урасизлар ёки ўлдирса, уни ҳам ўлдирасизлар, ёхуд сукут сақласа, дарду алам билан сукут сақлайди», деди.
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим! Ўзинг кушойиш бер», деб дуо қила бошладилар. Шунда лиъон ояти нозил бўлди. Бас, у зот уни ҳалиги одамга тиловат қилиб бердилар, унга ваъз қилдилар, эслатдилар. Бу дунёнинг азоби охиратнинг азобидан енгил эканининг хабарини бердилар. У эса:
«Йўқ! Сизни ҳақ билан юборган Зот ила қасамки, мен унинг ҳақида ёлғон гапирмадим», деди.
Сўнгра у зот у(аёл)ни чақирдилар, унга ваъз қилдилар, эслатдилар. Бу дунёнинг азоби охиратнинг азобидан енгил эканининг хабарини бердилар. У эса:
«Йўқ! Сизни ҳақ билан юборган Зот ила қасамки, у ёлғончидир», деди.
Бас, у зот эркакдан бошладилар. У тўрт марта Аллоҳнинг номи ила (қасам ичиб) ўзининг ростгўйлардан эканлигига гувоҳлик берди. Бешинчисида эса агар ёлғончилардан бўлса, албатта, унга Аллоҳнинг лаънати бўлишини айтди.
Сўнгра аёлга ўтдилар. Бас, у ҳам тўрт марта Аллоҳнинг номи ила (қасам ичиб) у (эр) ёлғончилардан эканлигига гувоҳлик берди. Бешинчисида эса агар у (эр) ростгўйлардан бўлса, албатта, ўзига Аллоҳнинг ғазаби бўлишини айтди. Сўнгра у зот икковларининг орасини ажратиб қўйдилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Иккиси қозининг олдида жамланганларидан кейин лиъон айтиш қуйидагича амалга оширилади.
Эр бошлайди ва тўрт марта: «Аллоҳ ила гувоҳлик бераманки, мен аёлни зинода айблаётганимда ёки болани инкор қилаётганимда, албатта, ростгўйдирман», дейди. Бешинчисида: «Агар аёлни зинода айблашимда ёлғончи бўлсам...» деб ўзига Аллоҳнинг лаънати бўлишини айтади.
Сўнгра аёл тўрт марта: «Аллоҳ ила гувоҳлик бераманки, у менга қўяётган айбда ёлғончидир», дейди. Бешинчисида: «Агар у менга қўяётган айбда ростгўйлардан бўлса...» деб ўзига Аллоҳнинг ғазаби бўлишини айтади.
Кейин қози икковларининг орасини ажратади. Шу билан бир боин талоқ тушади ва (қози) боланинг насабини эрдан рад қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ва иштирокларида худди шундай бўлган. Буни юқорида ўрганиб ўтдик.
Агар эр бош тортса, то лиъон айтишгунича ёки ўзини ёлғончига чиқаргунича қамаб қўйилади. Агар хотин бош тортса ҳам то лиъон айтишгунича ёки у(эри)нинг гапини тасдиқлагунича қамаб қўйилади.
Агар эр қул ёки кофир, ёхуд бировни зинода айблагани учун дарра урилган бўлса, дарра урилади.
Чунки у мазкур нуқсонлар сабабли лиъон айтишишга ярамайди. Узр унинг тарафидан чиққан бўлгани учун жазога тортилади. Аллоҳ таоло Нур сурасида:
«Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар», деган (4-оят).
Агар эр лиъонга солиҳ бўлса-ю, хотин чўри, кофир, бировни зинода айблагани учун дарра урилган, кичик ёшда, мажнуна ёки зония бўлса, эрга дарра урилмайди. Шунингдек, лиъон айтиш ҳам бўлмайди.
Чунки мазкур сифатлардан бирига эга бўлган аёл лиъон айтишга яроқли эмас.
Лиъон айтишганлар абадий жамлана олмайдилар.
Яъни икковлари яна қайта никоҳланишларига мутлақо йўл йўқ.
Агар эр ўзини ёлғончига чиқарса, дарра урилади ва аёлнинг никоҳи унга ҳалол бўлади. Шунингдек, эр бошқа аёлни зинода айблаб, дарра урилса ёки хотин зино қилса ва унга дарра урилса ҳам.
Эр ўзини ёлғончига чиқарганидан кейин шаҳодатдан қайтган бўлади. Бундан кейин ораларида бўлган лиъон ҳам беҳудага чиқади ва аёлнинг никоҳи унга дуруст бўлади.
Эр ўзи лиъон айтишган хотинидан бошқа аёлни зинода айбласа-ю, гапи ёлғон чиқиб, дарра урилса, бундан кейин лиъонга салоҳияти қолмайди. Шунинг учун аввалги нарса ҳам ўз кучини йўқотади ва аввал лиъон айтишган аёлнинг никоҳи унга жоиз бўлади.
Эр никоҳдан кейин, духулдан олдин аёл билан лиъон айтишиб, ажрашди. Кейин ҳалиги аёл зино қилиб, оилали бўлмагани учун дарра урилди. Шу ҳолда ҳам эр мазкура аёлни, агар аввал у билан лиъон айтишган бўлса ҳам, никоҳлаб олса, жоиз.
Соқовнинг зинода айблашида ва ҳомилани инкор қилишида лиъон йўқ.
Лиъон очиқ-ойдин сўзларга боғлиқ бўлгани сабабли, гапира олмайдиган одамнинг айблаши шубҳа ўрнига ўтади ва у зинода айблаганида лиъон бўлмайди.
Ҳомилани инкор қилиш ҳам шубҳа, холос. Зинодан бошқа сабаб ила ҳомила пайдо бўлган эҳтимоли бор. Шунинг учун бу ҳолатда ҳам лиъон амалга оширилмайди.
«Сен зино қилдинг ва бу ҳомила ўшандандир», деса, лиъон айтишади ва ҳомила (лиъон айтишган эрдан) рад қилинмайди.
Бу ерда «зино» сўзини очиқ айтгани учун зинода айблаш собит бўлади ва лиъон айтишга сабаб топилади. Ҳомиланинг лиъон айтишган эрдан рад қилинмаслиги лиъоннинг «зино» сўзи учун бўлгани, ҳомилани инкор қилгани учун эмаслиги сабаблидир.
Ким табриклаш пайтида ёки туғиш учун нарсаларни сотиб олиш даврида болани инкор қилса, ўтади. Кейин ўтмайди. Икки ҳолатда ҳам лиъон айтишади.
Демак, болани «Мендан эмас», деб инкор қилишнинг ҳам чегараланган вақти бор. Болани туғишга тайёргарлик пайтида, керакли нарсаларни сотиб олаётганда ёки туғилганидан кейин одамлар табриклаётганда инкор қилса, инкори ўтади. Аммо мазкур вақтларда индамай туриб, одамларнинг табрикларини қабул қилиб бўлиб, кейин инкор қилса, инкори ўтмайди. Аммо зинода айблаш борлиги учун икки ҳолатда ҳам лиъон айтиш лозим бўлади.
Агар эгизакларнинг аввалгисини инкор қилиб, ке-йингисини эътироф қилса, унга дарра урилади. Акси бўлганда лиъон айтишади. Икки масалада ҳам болаларнинг насаби собит бўлади.
Эгизакларнинг аввалгисини инкор қилиб, кейингисини эътироф қилганда ўзини ўзи ёлғончи қилган бўлади. Чунки эгизаклар бир сувдан бўладилар.
Акси бўлганда, яъни аввалгисини эътироф этиб, кейингисини инкор қилганда, зинода айблаш бўлади ва ундан қайтиш бўлмайди. Зинода айблаш собит бўлганда эса лиъон айтиш лозим бўлади.
Икки ҳолатда ҳам болаларнинг насаби собит бўлиши улар эгизак бўлганлари учундир. Улар бир сувдан бўлганлари учун бирини эътироф этиш иккинчисини ҳам эътироф қилишни билдиради.
Валлоҳу аълам!