Ассалому алайкум! Ассалом алайкум Одина опажон! Алҳамдулиллаҳ 4та фарзандимиз бор. Эрим нима десалар сўссиз бажараман, 2-хотин олишларига ўйлашимча менда ҳеч қанақа камчилигим йўқ. Эрим 5 йил олдин ҳеч қанақа сабабсиз 2-хотинга яширинча уйландилар. Айрим сабабларга кўра билиб қолдим ва мана 5 йилдан ортиқ жудаям қийналиб чидаб келаяпман. Мен қайнота, қайнона, қайним оиласи ва бошқа қайнимнинг қизи бизлар билан туради. Хуллас, эрим у хотинига алоҳида евроремонт қилинган уй олиб берган. Қариндошларини олдида мени кўп менсимайди, ҳақоратлайдилар, у хотинини эса доим айтганида юрадилар. Хуллас кўп адолатсизликлар қиладилар, қўл кўтарадилар. Мени буларга сабрим чидамаяпти. «Менинг жавобимни беринг» десам ҳам, «талоқ сўрашга ҳаққинг йўқ, дўзахда куясан мендан ажралсанг. Сени хор қиламан» дейдилар. Илтимос менга маслаҳат беринг! Ажрашган тақдиримда ҳам, эримдан уй-жой талаб қилишга ҳаққим борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ушбу масалага бир икки оғиз гап билан жавоб бериб бўлмайди. Бундай масалалар суҳбатга эҳтиёжли масалалардир. Шунингдек оилавий масалаларни ҳам бир томоннинг гапига биноан ҳал қилиб бўлмайди. Бунда ҳолатда мен сизга насиҳат қилишим мумкин. Сиз сабр қилинг. Ҳар ким ўзи учун жавоб беради. Агар турмуш ўртоғингиз адолатсизлик қилаётган бўлса, албатта жавоб беради. Сиз Аллоҳнинг тақдирига кўнишингиз, гўзал сабр қилишингиз керак. Фарзандларингизга кераксиз. Шунинг учун ўзингизни, соғлиғингизни ва асабингизни асранг. Ўзингизнинг гўзал хулқингиз барча муаммоларга гўзал ечим бўлишига ҳаракат қилинг. Аллоҳ осонлик берсин