– Ва алайкум ассалом. Аввало ҳомиладорлик пайтида гематома пайдо бўлишининг сабаблари ҳақида тўхталиб ўтсак .
Ҳомиладорлик пайтида гематома сабаблари:
Замонавий акушер-гинекологлар бачадон ички қон кетиши ташхиси қўйилган аёл томонидан ҳомилани кўтариш муаммосига кўпроқ дуч келмоқдалар. Кўпинча у бачадон ва йўлдошни озиқлантирувчи қон томирларининг мортлиги фонида ривожланади.
Ҳомиладорлик даврида гематоманинг асосий сабаблари қуйидагилардир:
1. Аёл организмидаги метаболик жараёнларнинг бузилиши.
2. Онанинг урогенитал тизимига таъсир қилувчи яллиғланишлар ва юқумли касалликлар.
3. Ҳомиладорликнинг кеч даврида айниқса хавфли бўлган оғир токсикоз.
4.Тўсатдан қон босими кўтарилиши (Юқори рақамлар айниқса хавфлидир).
5. Қаттиқ стрессли вазиятлар.
6. Ҳомиладорлик пайтида гематома сабаби ҳомила тухумининг ривожланиш патологияси ҳам бўлиши мумкин.
7. Гормонал фон этишмовчилиги.
8. Қон ивишида кузатилган муаммолар, йўлдошнинг томирларида ва аёлнинг бутун танасида патологик ўзгаришлар.
9. Аёл болани кўтарган даврда спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиши ва чекиш.
10. Бачадон ривожланишининг туғма ёки орттирилган патологияси.
Ретрочориал гематомани даволаш ... уни уй шароитида ёки шифоҳонада амалга ошириш керакми ?
Ретрочориал гематомани даволаш тавсия этилади қанақа шароитда? Сиз ҳақиқатан ҳам тўлиқ жисмоний дам олишни ва ҳеч қандай юкнинг йўқлигини таъминлай олган тақдирингизда! Уйда "доимо ётиш" ҳақидаги ҳар қандай ваъдаларни амалга ошириш мумкин эмас - ҳар доим шошилинч уй ишларини бажариш заруз болиб қолади - тозалашдан тортиб то ювишгача. Бундан ташқари, шифохонада исталган вақтда шошилинч ёрдам кўрсатиши мумкин ,масалан, гемостатик воситаларни томир ичига юбориш каби.
Сизнинг ҳолатингизда ҳомилани олдиришни тавсия қилолмайман, даво чораларини қўллаб Аллоҳга таваккал қилинг, Ўзига осон. Бу ҳомила ривожланиб кетиши мумкин, агар нуқсонли бўлса ҳам кўп ҳолларда ўз-ўзидан ҳомила тушиши содир бўлади .