Ассалому алайкум! Яқин кунлардан бери томоғимга нимадир тиқилгандек бўлади. Бу тиқилган килтанок ёки шунга ўхшаш нарсалардан эмас. Олдинлари фақат қаттиқ асабийлашганимда ва бирор нарсадан сиқилсам шундай бўларди ва тезда ўтиб кетарди. Шу кунларда бу ҳолат асабийлашмасам ҳам тез-тез такрорланяпти. Бу ҳолатнинг сабаби нима?
– Ва алайкум ассалом! Эҳтиёт шарт мутахассис шифокорларга яъни терапевт, эндокринолог, отоларинголог, гастроэнтеролог кабиларга мурожаат этишингиз керак. Агар ҳеч қандай патология бўлмаса демак невролог текшируви керак бўлади. Эҳтимол бу вегетатив дисфункцияси (стрессга бўлган психофизиологик таъсир, депрессив ҳолат)нинг намоён бўлиши, нерв тизимининг бузилиши, гармонал ўзгариш сабабли содир бўлиши мумкин. Шунинг учун уй шароитида ўзингизча бирон амал қилмай албатта мутахассисларга мурожаат қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!