Ассалому алайкум! Мен анчадан бери ўзимдан-ўзим йиғлаб юборадиган бўлиб қолдим. Айниқса дин ҳақидаги гап ёки китоблардан ўқиб қолсам кўз ёшимни тия олмаябман. Бу биронта руҳий касалликнинг бошланиши эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатингизнинг асосий сабаби жигарда етишмовчилик борлигидандир. Жигар ўзида етишмовчиликларни ўзи бартарф этади. Фақат бунинг учун унинг дам олиш вақтини сифатли таъминлаб беришингиз керак. Бу вақт кечаси соат бирдан учгача бўлган даврдир. Кечки соат ўн, ўн бирларда қотиб ухлаётган бўлишингиз керак. Шундагина организм тиним олиши билан, мия иш фаолияти ва барча органлар хотиржам бўлгач жигар ҳам ўз фаолияти айнан бирдан угача активлаштира бошлайди ва соғломлашади. Демак бирдан учгача ҳали уйқуда бўлишингиз керак. Валлоҳу аълам!