Ижарага бериш

17:24 / 21.04.2020 | Osiyo | 1046
Ассалому алайкум! Биз ҳўжайним билан нонвойхона қурган эдик лекин баъзи сабабларга кўра ҳозир бошқа иш қилаяпмиз. Нонвойхонамизни ижарага берган эдик. Ўрнашиб олишлари учун 15 кун тўлов олмадик. Кунлик ишлари яхши бўлади. Лекин ижарачимиз 1 ойнинг тўловини 2- ойнинг охирида униям тўлиқ бермади. 2- ойникини бўлса умуман бермади. Шу вазиятда улардан нонвойхонамизни қайтариб олсак жоиз бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайтариб олиш жоиз. Лекин тавсия: беришмаганининг сабабини сўраб кўриш. Балки бирор муаммолари бордир. Айниқса ҳозирги оғир вазиятда. Ҳақиқатда эҳтиёжлари бўлса, ёрдам берсанглар савоб бўлади, албатта бу ихтиёрий иш.  Валлоҳу аълам!