Менга маслаҳат беринг

13:35 / 09.03.2017 | Савол | 1844
Ассалому алайкум! Мен 25 ёшдаман, исмим Раъно. Ота-онам мен чақалоқлигимдаёқ ажрашиб кетишган. Онам мени бир кўзлаб катта қилганлар. Отам ҳеч қандай ёрдам бермаганлар, лекин улар билан муносабатим жуда яхши эди. Отам оламдан ўтганлар. Отамни бошқа оиласидан икки нафар фарзандлари бор. У оиласи ҳозир отамдан қолган ҳовлида яшайди. Мен шароитим оғирлиги сабабидан, шу уйдан ўз ҳаққимни талаб қилишим шариат нуқтаи назаридан тўғрими? Суд орқали ҳам ўз улушимни талаб қилмоқчиман. Бу ер талашишга кириб қолмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариат нуқтаи назаридан сизнинг меросдан улушингиз бор. Буни Аллоҳ таолонинг Ўзи тайин қилиб берган, бу ҳукмга инсонлардан бирортаси аралаша олмайди, ҳатто мерос қолдирган отангизнинг ҳам розилиги шарт эмас. Сиз бемалол ҳаққингизни талаб қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам