Ассалому алайкум! Илохим Аллоҳим сизни ёрлақасин! Мен Алҳамдулиллаҳ муслимаман. Намозларимни ўз вақтида адо этаман. Мен унаштирилган инсон намоз ўқимайди. Мен уларга бир неча бор фарз амалларини бажаришлигини ўзларига ҳам, кўпчилик ичида ҳам айтдим. Бенамоз, иймонсиз одам билан турмуш қурмаслигимни айтдим. Бу ишим тўғрими ёки индамай тегиб кетаверайми?
Ва алайкум ассалом! Турмуш қурмоқчи бўлган инсоннинг фарз амалларга бефарқ эканлигини билиб туриб ҳам турмуш қурса гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!