Ассалому алайкум! Биз 2йилдан бери фарзандлик бўла олмаяпмиз. Яқинда доктор кўригига боргандим, у менга «сиз ҳомиладорга ўхшаяпсиз. Ўзингизни эҳтиёт қилиб туринг, эрингиз билан яқинлик қилманг» деб айтди. Мен эримга вазиятни тушунтирдим, аммо эрим яқинлик қилишни хоҳлаяпти. Шу ҳолатда мен эримни хоҳишини рад этсам гуноҳкор бўламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввал ҳомиладормисиз, йўқми, ҳақиқатда ҳам жимоъ мумкин эмасми, шуларни аниқлаб олинг. Агар мумкин бўлмаса, гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам