Ассалому алайкум! Мени бир қўшним бор. У киши кўпинча ичиб юради. Ичган пайти қўшни аёлларга гап отиб, тегажоқлик қилгани хақида кўп эшитганман. Шунинг учун қўшнилар билан кўп жанжаллашиб туради. Ўша киши менга доим “Ассалому алайкум” дейди. Мен эса ичимда алик оламан. (Баъзан олмайман.) Сиртимда эса индамайман. Сабаби бошқа салом беришини хоҳламайман. Чунки ичган одамни жудаям ёмон кўраман. Агар саломига алик олмасам менга гуноҳ бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Саломга алик олиш вожиб. Ҳеч йўғи аликка кичик бир ишора қилиб қўяверинг. Ажаб эмас Аллоҳ инсоф берса. Валлоҳу аълам!