Сут Оналик

04:39 / 22.04.2020 | Муслима | 729
Ассалому алайкум! Овсинимнинг қизига 3-4 марта сут берганман. Ота-она ўз фарзандига жавобгар. Тарбиясига мен сут берганим учун сут она сифатида жавобгарлигим борми овсинимнинг қизига?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эмизиклик ҳукмлари кўпроқ никоҳ бобига алоқадор. Сиз унга эмизган онаси бўласиз, аммо туққан онасидек тарбиясига масъул бўлмайсиз. Агар сизнинг тарбиянгизга топширилса, унда бошқа гап. Валлоҳу аълам!