Ҳомиладор аёлнинг ултратовуш текширувидан ўтиши

04:33 / 22.04.2020 | David Davidoff | 582
Ассалому алайкум! Ҳомиладор аёл рўзадор ҳолатида зарурий шифокор кўригидан ўтаётганда (айнан ултратовуш "трансвагиналний" тури) унинг рўзаси очиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рўзадорнинг ичига хўл нарса кирса рўзаси очилади. Кирган нарса қуруқ бўлса, рўза очилмайди.  Валлоҳу аълам!