Қуръонни хато қилиб ўқиса

08:27 / 22.04.2020 | Robiya | 725
Ассалому алейкум! Бувижоним 61 ёшдалар. Тажвид қоидаларини имконлари борича ўргандилар. Қуръонни ўзлари билмай хато қилиб ўқиб қўйсалар гуноҳ бўладими? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қасддан қилинмаган хато кечирилади. Тиловатдан кейин хатолари учун истиғфор айтиб қўйилиши керак.  Валлоҳу аълам!