Ассалому алайкум! Институт талабасиман. Биз сессия вақтида коррупсияга йўл қўйилиши олдини олиш учун фанларни онлине тест шаклида топширамиз. Лекин бу ерда бир масала мени ўйлантирмоқда. Сессия вақтидан олдин ичкарида тушадиган тестлар талабаларга ўқитувчилар томонидан берилади ва бу тестлар энг камида 300 ёки 400 дан иборат бўлади. Бу тестлардаги маълумотлар худди китобдан ўқиганимиздек ёдимизда қолади, фақат осонроқ йўл билан. Яна ичкарида талабалар бир-бирига ёрдам ҳам беради. Аслида шу иш жоизми, яъни биз берилган тестларни ёдлаб кириб ечишимиз кўчирмачилик эмасми? Бир-биримиздан сўрашимизчи?
– Ва алайкум ассалом! Ёдлаб кириш ўша ердаги тартиб қоидаларга боғлиқ. Агар низомда шу нарса бўлса, бундай тайёрланиш мумкин. Аммо имтиҳон пайтида бир-бирига ёрдам бериш асло жоиз эмас. Ҳар бир талаба ўз билимига суяниши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “ким бизни алдаса биздан эмас”, деганлар. Бу ёлғон билан бирга билимсизликка олиб боради. Билимсиз соҳа эгалари ҳам соҳага, ҳам ватанга хиёнат қилади. Валлоҳу аълам!