– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ шифо берсин. Асло намозни қолдирмасинлар. Бу ҳолат намоз қолдиришга узр бўла олмайди.
Нам латта ёки ҳозирдаги гигиена салфеткаларини қўллаш мумкин. Валлоҳу аълам.
«Истинжо» луғатда «ахлатни кетказиш» деганидир.
Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва шунга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга «истинжо» дейилади.
Ибн Можа, Ҳоким ва Байҳақий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир», ояти нозил бўлганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Ансорийлар жамоаси! Аллоҳ сизларни покликда мақтади. Сизнинг поклигингиз нимадир?» дедилар.
«Намозга таҳорат қиламиз. Жанобатдан ғусл қиламиз. Сув ила истинжо қиламиз», дейишди.
«Мана шу экан-да! Уни маҳкам тутингиз!» дедилар».
Агар у махраждан бир дирҳамдан кўпроқ тарқалган бўлса, ундан истинжо қилиш вожибдир.
Чунки бир дирҳам афв қилинган миқдордир. Ундан зиёдидан покланиш, албатта, вожиб бўлади.
Қўлини ювгандан кейин махражини муболаға ила бўшаштирган ҳолда, бармоқларининг ич тарафи ила уни ювади.
Махраждаги нажасни ювишдан олдин қўлни ювиш у тозаланиш асбоби бўлганидандир. Махражни бўшаштириш ила унинг ҳамма жойларидаги нажосатни ювиш осонлаштирилади.
Кейин қўлни ювади.
Шунда қўлга теккан нажосат ва ноқулай ҳидлар кетади.
Валлоҳу аълам!